— Халқимиз орасида одамларнинг “эшон”, “қорача” деган тоифалари бор. Ота-боболаримиз: “Эшондан қиз олма, қиз берма”, деб келишган. Шу гаплар шариатимизда чиндан ҳам бор-ми?
— Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар. Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги тенгликка диндан бошқа никоҳ айбларидан саломат бўлиш, насаб ва касбга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпинча оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.
Сизнинг саволингизда келган эшон, қорачалардан қиз олиб, қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гаплар нотўғри. Валлоҳу аълам!
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилиб бўлиб:
أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар (Имом Муслим ривоятлари).
اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِيْنَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ.
Имом Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.