Ака ва сингил Шоҳида Раҳмон ва Кали Карим пандемиядан кейин кўпчилик дуч келган қийинчиликлардан одамлар омон қолишига ёрдам беришга қарор қилишди. Кембриждан бир оила маҳаллий масжид билан ҳамкорликда Этник жамоалар форуми (CECF) ва машҳур Mill Road Al-Amin озиқ-овқат дўкони эгаси Абдулла Қаюм, Covid-19 га жавобан Кембриж мусулмон жавобини ташкил этишди.
Ака ва сингил қисқа вақт ичида 5 600 фунт стерлинг тўплашди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли коронавирус пандемияси туфайли ўзини озиқ-овқат билан таъминлай олмаган инсонларнинг кўпларининг ҳаёти сақлаб қолинди.
Кейинчалик Шоҳида ва Кали ўз ташаббусларини раҳматли оталари шарафига "Карим жамғармаси" деб номланган хайрия ташкилотига расмийлаштирди.
"Этник гуруҳларнинг айрим вакиллари озиқ-овқат банкидан ёрдам сўрашни хоҳламайди ёки уялади, кўпчилик эса сукут сақлаганча жабр чекмоқда", - дейди мусулмонлар.
Islam.ru хабарига кўра, 2020 йилнинг сентябрида "Карим" жамғармаси ташкил этилганига бир йил бўлганини нишонлайди, уларнинг қарамоғида озиқ-овқат оладиган, ёқилғи, кўрпача, иситгич ва дори-дармон билан таъминланадиган 450 нафар киши бор.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Сайёр йиғилиш
Хабарингиз бор, шу йил ҳажга борган юртдошларимиз Арафот водийсида муҳтарам Президентимизга Қурбон ҳайити табиригини йўллаб, юртга қайтгач ҳар бир ҳожи «Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари» деган эзгу ташаббусни бир овоздан олға сурган эдилар.
Ана шу эзгу ташаббус бугун амалга кўчиб, ҳожилар имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадонларга, оилаларга кириб боряпти.
Шу йил 17 июль куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов бошчилигида Ўрта Чирчиқ туманидаги «Усмон ота» жоме масжидида туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари, «Ҳаж 2025» ҳожилари, маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирдан сўнг тумандаги маҳаллаларга чиқилиб, оилалар ўрганилди. Ажрим ёқасида турган ёшлар яраштирилди, спиртли ичимликка ружу қўйган кишилар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларга йўл-йўриқлар кўрсатилди, тавсиялар берилди.
Бундай тадбир қамрови кенглиги билан алоҳида аҳамият касб этяпти. Гап шундаки, тадбир доирасида бир оила 12 номдаги турли адабий-бадиий китоблар совға қилинди.
Тумандаги масжидлар имом-хатиблари ҳам тадбирда фаол қатнашдилар.
Шундан сўнг яна «Усмон ота» масжидига қайтилиб, амалга оширилган ишлар кўриб чиқилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.
Хайрли дуолар билан сайёр йиғилиш ниҳоясига етди.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати