Хабарингиз бор, бугун, 28 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг иккинчи куни.
Айни пайтда уламолар ҳудуддаги масжидларда намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бермоқда. Улар интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилмоқда.
Қуйидаги манзиллар орқали таниқли уламоларнинг гўзал мавъизасини тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Сирдарё туманидаги “Аҳмад ибн Малик” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Алижон қори Файзулла Махдум ўғли:
Ховос туманидаги “Ховос” масжидида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов:
Оқолтин туманидаги “Ҳазрати Али” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Аллоҳ таоло айтади: "Лекин Аллоҳ уларнинг отланишларини ёқтирмай, тутиб қолди", (Тавба сураси, 46-оят).
Аллоҳ сизни дин ишларига хизматчи қилиб олган бўлса, демак, қалбингизга қараб, рози бўлибди. Оддий бир инсон ўз ишларида уқувсиз кимсаларни ишлатгиси келмайди-ку, Аллоҳ ишлатади дейсизми?
Аллоҳнинг йўлидан узоқ бўлган одам борки, албатта, Аллоҳ унинг ичидан бохабарлиги учун рози бўлмаган. Машҳур одамларга ҳавас қилманг. Улар арзимаган ишлар билан машғуллар. Аллоҳ уларни яхши кўрганида, ўзига ходим қилиб олган бўларди.
Заррача савоб иш қилмаган миллиардерларга ҳавас билан қараманг. Аллоҳ уларни яхши кўрганида, улардан юз ўгирмаган бўларди.
"Расаилу минал Қуръан" асаридан