Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳридан Сирдарё вилоятига ташриф буюрган юртимизнинг таниқли уламолари сафарнинг иккинчи кунида қуйидаги масжидларга бориши кўзда тутилган:
Янгиер шаҳридаги “Муҳаммад Бобур” масжидига (пешинга), Ховос туманидаги
“Абу Ҳурайра” масжидига (асрга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;
Ховос туманидаги “Аҳмадхўжа” масжидига (пешинга) ва “Умар ибн Хаттоб” масжидига (асрга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов;
Сайхунобод туманидаги “Абдуолим ота” масжидига (пешинга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;
Янгиер шаҳридаги “Абдуқаҳҳор ҳожи” масжидига (пешинга), Ховос туманидаги “Абу Ҳанифа” масжидига (асрга) Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий;
Ховос туманидаги “Ғойибота” масжидига (пешинга) ва Ширин шаҳридаги “Нурли йўл” жомесига (асрга) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;
Гулистон шаҳридаги “Гулистон” масжидига (пешинга) ва Боёвут туманидаги “Абдухолиқ Ғиждувоний” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;
Гулистон туманидаги “Исохонтўра” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Ҳазрати Умар” жомесига (асрга) Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдашев;
Гулистон туманидаги “Исломобод” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Кўнчи” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов;
Гулистон туманидаги “Усмон ота” масжидига (пешинга) Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов;
Мирзаобод туманидаги “Зомин” масжидига (пешинга) ва Ховос туманидаги “Ҳазрат” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Ҳазрати имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззақов;
Ховос туманидаги “Хизробод” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Ҳуснобод” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Ал-Худайбия” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хуназаров;
Гулистон туманидаги “Ҳожиобод” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Халқобод” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов;
Мирзаобод туманидаги “Маҳдуми Аъзам” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Ойдин” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби Шавкат домла Ҳамдамов;
Мирзаобод туманидаги “Маданият” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Абу Дардо” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Оқилон” масжиди имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;
Мирзаобод туманидаги “Занги ота” масжидига (пешинга) ва тумандаги “Мулла Ботир” масжидига (асрга) Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов;
Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда диний соҳа раҳбарлари ва мутасадди вакиллар ҳам иштирок этиши режа қилинган.
Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади. Бу сана Ўзбекистонда ҳам яхши анъанага айланган. Зеро, бағрикенглик халқимизга хос минг йиллик қадриятимизга айланган. У бошқа миллат ва дин вакилларига нисбатан ҳурмат, хайрихоҳлик ва мурувват билан муносабатда бўлиш, инсоннинг эътиқоди, тили ёки ирқига қарамасдан, энг аввало, уни инсоний қадр-қиммат билан эъзозлаш маданиятидир.
Бугун – 10 ноябрдан бошлаб “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” шиори остида “Бағрикенглик ҳафталиги” тадбирлари бошланди. Ҳафталикнинг дастлабки тадбири мамлакатимиз Президенти ғояси асосида она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш халқимиз шарафига бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари фаоллари, диний конфессия вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этган “Бағрикенглик марши”дан сўнг монумент пойига гуллар қўйилди.
Шундан кейин “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида турли миллат ва дин вакиллари иштирокида “Янги Ўзбекистон” боғида дарахт кўчатлари экиш маросими ўтказилди. Унда иштирокчилар яхши ният билан чинор кўчатларини экишди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 10–15 ноябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги нуфузли санъат саройлари, театрлар, концерт заллари, томоша майдонлари, хиёбонлар ва боғларда турли маданий-маърифий ҳамда илмий-амалий байрамона тадбирлар ташкил этилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати