Корея сайёҳлик ташкилоти ҳар йили мусулмон сайёҳларга “2021 йил Кореяда ҳалол ресторан ҳафталиги”ни ўтказади.
Бу йилги тадбир 1 сентябрдан 31 октябргача пандемия туфайли бутун дунё бўйлаб “ЮТУБ” ва “ТИК-ТОК” орқали жонли узатилади.
КТО Кореяда ҳалол таомларни ўрганадиган “Ҳалол ТВ”нинг бир қатор видеоларини намойиш этиш режа қилинган.
Ҳалол ресторан ҳафталиги – КТО (Корея сайёҳлик ташкилоти) томонидан 2015 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиладиган тадбирдан мақсад – Кореядаги ҳалол ва мусулмон ресторанларини мусулмон сайёҳлар орасида оммалаштиришдир.
Корея мусулмонлари федерацияси (КМФ) маълумотига кўра, ҳозирда Жанубий Кореяда 120-130 мингга яқин мусулмон аҳоли истиқомат қилади.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими
Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ
“Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай”, деди.
У зот алайҳиссалом:
قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ
“Ўн марта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ”), ўн марта таҳмийд (“Алҳамдулиллаҳ”) ва ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”) айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:
فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ
“батаҳқиқ амалга оширдим”, “батаҳқиқ амалга оширдим”, деб айтади”, дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).
Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.
Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта “Алҳамдулиллаҳ” деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.
Даврон НУРМУҲАММАД