Шу йил 6-8 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида “Диний олам: эпидемиологик вазиятни тартибга солиш шароитидаги диний фаолият” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади.
Санк-Петербург ва РФ Шимолий-Ғарбий федерал округи мусулмонлар идораси раиси, муфтий Равил Панчиев таклифига биноан халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан раис ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов иштирок этмоқда.
Халқаро анжуман фаолиятини сайтимиз ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда батафсил ёритамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «(Умрида) асло яхшилик қилмаган бир киши ўз аҳлига: «Ўлсам, (жасадимни) куйдириб, ярмини қуруқликка, ярмини денгизга сочиб юборинглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ мени топиб олса, ҳеч кимга бермаган азоби билан азоблайди», деди.
Ўша одам ўлгач, буюрганидек қилишди. Аллоҳ қуруқликка буюрди, у (кулнинг) ўзидаги қисмини тўплади, сўнг денгизга буюрди, у ҳам унинг ўзидаги қисмини тўплади. Кейин У Зот: «Нега бундай қилдинг?» деди. У: «Сендан қўрққанимдан, ё Роббим! Ахир Ўзинг билгувчисан!» деди. Шунда Аллоҳ уни мағфират қилди» (Имом Муслим ривояти).