Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.
Ҳурматли юртдошим!
Сизни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз.
Яратган Парвардигордан барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва тинчлик-хотиржамлик бўлишини сўраймиз.
Хонадонингиз файзу баракага лиммо-лим бўлиши ва гўзал диёримизда доимо хурсандчилик ҳукм суришини Ҳақ таоло насиб этсин.
Ватан равнақи, дин ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида қилаётган ишларингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.
Азизим, Мустақилликнинг 30 йиллиги муборак бўлсин!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қашқадарё вилоятида муборак Рамазон ойини юқори савияда кутиб олиш ва мўмин-мусулмонлар учун масжидларда қулай шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғи асосида ҳудудлардаги ибодат масканлари мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда.
Амалга оширилган асосий ишлар:
Масжид бинолари ва атрофи ободонлаштирилиб, санитария ҳолати яхшиланди;
Таҳоратхоналар, иситиш ва ёритиш тизимлари техник кўрикдан ўтказилди;
Таровеҳ намозларини хавфсиз ва тартибли ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар белгиланди.
Жорий йилнинг 28 январь куни вилоят ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Кушаков ҳамда вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов Косон туманидаги масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ўрганиш давомида намозхонлар учун яратилган имкониятлар кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Бу каби ўрганиш ишлари вилоятнинг барча туманларида давом эттирилади. Мақсад — муқаддас ойни юксак руҳий кайфиятда, тинчлик ва осойишталикда ўтказишдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Ахборот хизмати