Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.
Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари 2021 йил 16 август, душанба куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида адо этилади.
Жаноза намози вақтини қўшимча хабар қиламиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бугун, 15 июль куни имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш бўйича Сирдарё вилояти Ховос туманида навбатдаги амалий тадбир ўтказилди. Намунавий-амалий тадбир йиғилиши мазкур тумандаги "Ховос" жоме масжидида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров йиғилишга бошчилик қилди. Шунингдек, вакиллик ходимлари, туман, шаҳар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, маҳаллалардаги “Ҳаж – 2025” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги 20 та маҳалладаги 120 та хонадон ҳолидан хабар олинди. Жумладан, ногиронлиги бор хонадонлар, нотинч оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қамраб олинди.
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати