Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Феврал, 2026   |   5 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:50
Қуёш
07:09
Пешин
12:42
Аср
16:22
Шом
18:09
Хуфтон
19:21
Bismillah
22 Феврал, 2026, 5 Рамазон, 1447

Moody's: «Ислом молияси тез суръатлар билан ривожланаётган соҳага айланмоқда»

06.08.2021   1701   2 min.
Moody's: «Ислом молияси тез суръатлар билан ривожланаётган соҳага айланмоқда»

Ислом молияси шартларига риоя қилиб сармоя киритиш модели ўз пулларини ахлоқий ва барқарор ишлатишга интиладиган инвесторлар учун табиий жараён ва бутун дунёда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ёрдам берадиган асосий йўл бўлиши мумкин.

Ислом молияси бугунги "фойда барча нарсадан устун" деган қарашга бошқача ёндашади. У хавфи оз бўлган молиялаштиришни биринчи ўринга қўяди ва чўчқа гўшти, алкогол ва қимор каби бозорлардан қочади, фоизларни тўлашни тақиқлайди ва бошқарувнинг ахлоқий жиҳатларига эътибор беради. Бироқ бу муқобил сармоявий ёндашув нафақат ўсишга тўсқинлик қилмайди, балки тез суръатлар билан ривожланаётган соҳага айланмоқда, деди Moody's ESG Solutions Group шериклик ва ҳамкорлик бўйича катта вице -президенти Мартина Макферсон Arab News агентлигига берган интервьюсида.

«Келгуси ўн йилликда ислом молияси минтақа ва активлар тоифаси бўйича кенгайишда давом этади. Ислом молияси ва шариат талабларига мувофиқ инвестицияларни БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқлаштириш имконияти мавжуд», деган у.

Барқарор ривожланиш мақсадлари БМТ томонидан 2030 йилга қадар бутун жаҳонда 17 та мақсадни амалга ошириш орқали адолатли ва фаровон, "ҳамма учун яхшироқ ва барқарор келажак учун режа" сифатида ишлаб чиқилган. Ислом молиясининг муқобил сармоя модели сифатида пайдо бўлиши бу мақсадларга икки йўл билан ёрдам беради: барқарор ва ахлоқий имкониятларни очиш ва таваккалчиликни камайтириш.

"Барқарор ривожланиш мақсадлари ва ислом молияси умумий қадриятлар ва муштарак тамойилларга эга", деган Мартина Макферсон. "Улар ахлоқий жиҳатдан боғланган, активлар билан таъминланган, хавф ва имкониятларни бошқаришга қаратилган ва яхши бошқарув ва манфаатдор томонларнинг таъсирига қаратилган."

Саудия Арабистонининг 2030 йилги режаси бўйича барқарор ривожланишнинг асосий мақсадларидан бири иқлим ўзгаришига қарши курашишдир ва бу "Ислом молиясининг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан мувофиқлаштиришнинг асосий йўналишларидан биридир", деган Макферсон.

 

azon.uz

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

05.03.2025   12704   1 min.
Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзадор кишига қуйидагилар суннатдир:

1. Нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш;

2. Фойдасиз ҳамда уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш;

3. Биров билан уришишдан, ҳар қандай гуноҳ ишлардан ўзни тортиш;

4. Мумкин қадар истиғфор, зикр ва тасбеҳ билан банд бўлиш;

5. Қуръон ўқиш;

6. Қуёш ботган вақтда шом намозини ўқишдан олдин бир қултум сув билан бўлса ҳам оғиз очиш;

7. Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг йигирма ракат таровеҳ намози ўқиш;

8. Таровеҳ намозида Қуръони Каримни ўқиб ёки эшитиб хатм қилиш;

9. Рамазонда хуфтонни жамоат билан ўқиган киши учун витр намозини ҳам жамоат билан ўқиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф