Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2025   |   21 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:24
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:53
Bismillah
13 Сентябр, 2025, 21 Рабиъул аввал, 1447

Оқил билан дононинг фарқи нимада?

31.07.2021   2623   1 min.
Оқил билан дононинг фарқи нимада?

“Оқил”  арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “ақлли”, “ақл эгаси”, “фаросатли” деган маъноларни англатади. “Оқил” сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да бундай изоҳланади: “Оқил (арабча) - ақлли, фаросатли, баъмаъни”. Маълумки, ўз ақлига суяниб иш қиладиган кишини оқил киши дейилади. Оқил кишининг ўз фикри ва хулосаси бўлади. У ҳаётдаги барча ишларини фойда-ю зарарга қараб, ҳар бир нарсани ҳисоб-китоб билан бажаради.

“Доно” сўзи эса ўзбек тилига форс тилидан ўзлашган сўз ҳисобланади. У ўзбек тилида “донишманд”, “билимдон”, “ҳикматли” деган маъноларни англатади. “Доно” сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” да: “Доно (форсча) билувчи, билимдон, донишманд” деб изоҳланади. Юқори даражада билим, тажрибага ва ҳикматга эга бўлган киши доно дейилади.

Хўш, оқил билан доно кишининг нима фарқи бор?

Оқил киши бирор ёмон вазиятга тушиб қолса, бу вазиятдан тўғри хулоса чиқариб, ақлини ишлатиб ўзини ёмон ҳолатдан қутқазади. Дононинг оқилдан фарқи шуки, доно киши ўзини билими ва тажрибасидан келиб чиқиб, ўзини  ёмон вазиятларга тушиб қолиш эҳтимоли бор жой ва ҳолатлардан асрайди.

Р. Акбаров,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими

 

 

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар

СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР

12.09.2025   3043   2 min.
СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР

11 сентябрь, куннинг иккинчи ярмида Бишкек шаҳрида “Сирожиддин Ўший ва унинг ислом илмларига қўшган ҳиссаси” мавзусида Туркий давлатлар олимларининг халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. 
 

 Унда Туркий давлатлар муфтийлари, хусусан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, дин ва давлат арбоблари, таниқли уламолар, етук исломшунослар ва диний соҳа ходимлари қатнашди.


Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда тадқиқотчи ва олимлар, жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази раҳбари ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев ҳамда ушбу марказ уламоси Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров маъруза билан иштирок этди.

 

 Аҳли сунна вал жамоа уламолари соф эътиқодни авлодларга етказишда таълиф этган мухтасар матнлар ичида Сирожиддин Али ибн Усмон Ўшийнинг “Бадъул амолий” асари муҳим ўрин тутиши таъкидланди. 

 

 Асарда асосий эътиқодий масалалар Ҳанафий мазҳаби ва Мотуридий ақидаси бўйича лўнда баён этилгани, турли нусхалари мавжудлиги, унга кўплаб шарҳлар ёзилгани қайд этилди.

 

Дарҳақиқат, “Бадъул амолий” асари саккиз юз йилдан буён соф эътиқодни шакллантиришда беқиёс аҳамият касб этиб келмоқда ва бугунги кунда ҳам ёшларни ёт ғоялардан муҳофаза қилиш ва маънавий комилликни таъминлашда муҳим манба ҳисобланади.

 

 Анжуманда сўзга чиққанлар Ўшда туғилиб, Самарқандда илмий фаолият олиб борган, Фарғона водийсида хизмат қилиган, туркий халқлар учун муштарак уламо саналган Сирожиддин Ўший асарлари ва уларнинг тадқиқи, Мовароуннаҳрда X–XII асрларда ислом илмлари ривожи ва мадрасалар ҳолати, туркий тилдаги асарларнинг ислом илмларини тарқатишдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди.

 

Ушбу илмий мерос бугун ҳам долзарб, туркий дунё маънавий тараққиётида жуда муҳим экани маърузачилар томонидан эътироф этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР СИРОЖИДДИН ЎШИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРНИНГ УМУМИЙ БОЙЛИГИДИР
Дунё янгиликлари