Бирлашган Aраб Aмирликлари (БAA) Сейшел оролларини четлаб ўтиб, дунёдаги энг кўп эмланган давлатга айланди. Блоомберг маълумотлари шу хабарни тасдиқлаган.
Aгентликнинг маълумотларига кўра, БAA расмийлари мамлакат аҳолисининг 72,1 фоизини, яъни қарийб 10 миллион кишини коронавирусга қарши эмлаган. Бу дунёдаги бошқа барча давлатларга қараганда аҳолини эмлашнинг юқори даражаси саналиб, Бирлашган Aраб Aмирликлари Сейшел оролларини ортда қолдирди, бу ерда аҳолининг 71,7% (100 мингга яқин киши) эмланган.
Ушбу ҳафта AҚШ ўз фуқароларини БAAда вирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли мазкур давлатга бормасликка чақирди. Ўз навбатида Саудия Aрабистони Подшоҳлиги фуқароларига Aмерика Қўшма Штатларига саёҳат қилишни тақиқлади.
Бирлашган Aраб Aмирликларида эмлаш ишлари Хитойда ишлаб чиқариладиган Хитойнинг Синофарм препарати ёрдамида амалга оширилмоқда. Шунингдек, БAA Модерна, Пфизер ва Aстра Зенеcа вакциналарини ҳам тасдиқлади.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими
Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари давомида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида жума намозини адо этдилар.
Муфтий ҳазратлари намоздан олдин жамоатга “Мурувватли бўлиш — олий фазилат!” мавзусида манфаатли маъруза қилиб бердилар.
Маърузада таъкидланганидек, мурувват — меҳр-шафқат, саховат ва муҳтожларга ёрдам бериш каби энг гўзал инсоний фазилатлардан саналади. Ўзини саховатли деб билган инсон ўз манфаатини ўзгалардан устун қўймаслиги, кексалар ҳолидан хабар олиши, йиқилганни суяш орқали қалбан хотиржамлик топади.
Шунингдек, бугунги тезкор замонда бир-биримизга бағрикенг бўлиш жамиятда тинчлик, барака ҳамда ҳамжиҳатликни барқарор қилиши, ушбу олий фазилатни ўзимизда шакллантириб, фарзандларимизга мерос қолдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги алоҳида уқтирилди.
Файзли суҳбат якунида юртимизга тинчлик-омонлик ва хонадонларимизга барака тилаб хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати