Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Март, 2026   |   16 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:34
Қуёш
06:52
Пешин
12:40
Аср
16:33
Шом
18:22
Хуфтон
19:34
Bismillah
05 Март, 2026, 16 Рамазон, 1447

Бошқирдистонда 19 кун ичида масжид қурилди

10.06.2021   1427   1 min.
Бошқирдистонда 19 кун ичида масжид қурилди

Бошқирдистон Республикасининг Кушнаренковский туманидаги Султонаево қишлоғида янги масжид очилди.

Mynamaz.ru хабарига кўра, қишлоқдаги масжид 1920 йилгача фаолият кўрсатган. Барча ибодатхоналар ёпилгач, минорани арралаб ташлашди, бино эса қишлоқ Маданият уйига айлантирилган. 2016 йилда қишлоқ аҳолиси янги масжид қуриш ташаббуси билан чиқишди. Натижада беш йил аввал пойдевор қўйилди, шу билан қурилиш ҳам тўхтаб қолди.

Аммо бу йил масжид қуриш фикрига яна қайтилди ва у атиги ўн тўққиз кун ичида қурилди. Очилиш маросимида Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси Талғат Тожуддин иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Бошқирдистон Республикасининг Бураево қишлоғида 107 йил аввал қурилиши бошланган масжид очилган эди. Маҳаллий татар савдогари Шарафутдин Хамитов 1914 йилда "Тарихий масжиди"ни қуришга киришди. Фақат том ва минораларни тугатиш қолди, лекин қулоқлаштириш ва тазйиқ остига тушмаслик учун савдогар ва унинг оиласи ўз она юртларини тарк этиб, Хитойга йўл олди. Бураевонинг еттинчи жоме масжиди ўшанда очилмай қолди.

Инқилобдан кейин масжид биноси дон омбори, кутубхона, клуб ва кинотеатр сифатида ишлатилган. 2000 йиллар бошида бинони бузиб, унинг ўрнида кўнгилочар савдо марказини қурмоқчи бўлишган, бироқ маҳаллий аҳоли масжид биносини ҳимоя қила олган. Унга тарих ва маданият ёдгорлиги мақоми берилди ва 2003 йилда масжид барпо этишга киришилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Закот берган одамнинг ҳаққига қилинадиган дуо

05.03.2026   874   1 min.
Закот берган одамнинг ҳаққига қилинадиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Закотни олган одам хоҳласа, закот берган одамнинг ҳаққига "Ажарокаллоҳу фий маа аътойта, ва жаъалаҳу лака тоҳуурон, ва баарака лака фий маа абқойта", деб дуо қилсин".

Маъноси: Берганингга Аллоҳ ажр ато қилсин, покловчи қилсин, қолганига барака берсин.

Закот, садақа, назр, каффорат ёки шунга ўхшаш нарсаларни берган одамнинг "Роббанаа! Тақоббал миннаа, иннака антас самийъул ъалийм".

Маъноси: Роббимиз, биздан қабул қил, Сен эшитувчи, билувчи Зотсан дейиши мустаҳабдир.

Мақолалар