Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Август, 2025   |   13 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:24
Пешин
12:34
Аср
17:28
Шом
19:37
Хуфтон
21:01
Bismillah
07 Август, 2025, 13 Сафар, 1447

2. БАҚАРА СУРАСИ, 258 ОЯТ

26.05.2021   5662   1 min.
2. БАҚАРА СУРАСИ, 258 ОЯТ

أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِي حَآجَّ إِبۡرَٰهِ‍ۧمَ فِي رَبِّهِۦٓ أَنۡ ءَاتَىٰهُ ٱللَّهُ ٱلۡمُلۡكَ إِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِ‍ۧمُ رَبِّيَ ٱلَّذِي يُحۡيِۦ وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا۠ أُحۡيِۦ وَأُمِيتُۖ قَالَ إِبۡرَٰهِ‍ۧمُ فَإِنَّ ٱللَّهَ يَأۡتِي بِٱلشَّمۡسِ مِنَ ٱلۡمَشۡرِقِ فَأۡتِ بِهَا مِنَ ٱلۡمَغۡرِبِ فَبُهِتَ ٱلَّذِي كَفَرَۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ٢٥٨

  1. (Эй Муҳаммад), Аллоҳ подшоҳлик бергани сабабли Иброҳим билан Парвардигори ҳақида тортишган кимсани кўрмадингизми? Иброҳим: "Менинг Парвардигорим тирилтиради ва ўлдиради" деганида у: "Мен ҳам тирилтираман ва ўлдираман", деди. Иброҳим: "Аллоҳ қуёшни албатта шарқдан чиқаради, сен уни ғарбдан чиқар-чи!" деди. Шунда кофир довдираб қолди. Аллоҳ золимларни ҳидоятга бошламайди.

Иброҳим алайҳиссалом замонларида подшоҳлик қилган Намруд ибн Канъон ўз салтанатига мағрурланиб, келганларни ўзига сажда қилдирар эди. Иброҳим алайҳиссалом келганларида сажда қилмадилар. Намруд: "Нега менга сажда қилмадинг?" деб сўраганида: "Мен Парвардигоримдан бошқага сажда қилмайман", деб жавоб бердилар. У: "Мен ҳам парвардигорман", деди. Ҳазрати Иброҳим: "Бир томчи сувдан пайдо бўлган инсонни парвардигор санамайман, менинг Парвардигорим ўлдиради ва жон ато қилади", дедилар. Шунда Намруд зиндонда ётган икки маҳбусни олдириб келиб, ҳамманинг олдида бегуноҳини ўлдирди, гуноҳкорини озод қилиб юборгач: "Кўрдингми, мен кимни хоҳласам ўлдираман, кимни хоҳласам омон қолдираман", деди. Кейин ҳазрати Иброҳим подшоҳ агар шунчалик қудратли бўлса, унда Парвардигор шарқдан чиқараётган қуёшни ғарбдан чиқаришни буюрдилар. Кофир подшоҳ бунга қодир бўлмагани учун довдираб, саросимага тушиб шармандаси чиқди.

Тафсири ирфон
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

07.08.2025   1636   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижод уйи бош директори Султонбек Имомназаровнинг боболари Имомназар отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия билдиради.


Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.


Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Султонбек Имомназаровга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг». 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари