Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Сентябр, 2025   |   14 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:33
Қуёш
05:54
Пешин
12:26
Аср
16:55
Шом
18:52
Хуфтон
20:06
Bismillah
06 Сентябр, 2025, 14 Рабиъул аввал, 1447

Саҳарликда барака бор (Аудио)

14.04.2021   4227   1 min.
Саҳарликда барака бор (Аудио)

 

ЎМИ матбуот хизмати

Аудио
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа)

03.09.2025   3139   1 min.
Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа)

#xabar #mustaqillik #bayram

 Бугун, 1 сентябрь куни Макка шаҳридаги “Al-Ayyam Elite” меҳмонхонасида Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан айни кунларда Маккаи мукаррамада тоату ибодатлар билан бўлиб турган 200 нафардан зиёд зиёратчиларимиз учун байрам тадбири ташкил этилди. Унда Жидда шаҳридаги бош консул Сирожиддин Шамсуддинов, “Ҳаж” ва “Умра” бўйича атташе Шуҳрат Амоний, Ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этди.  


Анъанага мувофиқ тадбир Қуръон тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Шундан сўнг мутасадди вакилларимиз умра сафарида бўлиб турган ҳамюртларимизни Мустақиллик куни билан муборакбод этиб, юртимизда 34 йил давомида амалга оширилган хайрли ишлар, хусусан, сўнгги йилларда бўй кўрсатаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эркинлик неъмати, уни асраб-авайлаш ва қадрлаш барча юрт фарзандларининг бурчи эканини алоҳида таъкидлаб ўтишди.  


Маънавий-маърифий учрашувда кейинги йилларда барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар рўй бергани, жумладан, умра зиёрати бир неча юз минг нафарга, Ҳаж квотаси эса 15 минг нафаргача оширилгани, уларга хизмат кўрсатиш, мавжуд шароитлар ҳавас қиладиган даражага кўтарилгани, бунга ҳозирда умра амалини адо этаётган ҳамюртларимиз бевосита гувоҳ бўлаётгани қайд этилди.  


Тадбирда иштирокчиларни яхши тилак ва дуолар билан қутлаш баробарида байрам ширинликлари ҳам улашилди. Кўтарингки ва самимий руҳда ўтган тадбир зиёратчиларда катта таассурот қолдирди.  


Аллоҳ таоло мустақиллигимизни абадий қилсин, юртимизни тинч ва фаровон, халқимизни хотиржам ва бахтиёр айласин! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
 

Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа) Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа) Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа) Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа) Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа) Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа) Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа) Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа) Маккада мустақиллик байрами муносиб нишонланди (фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари