Россия Федерациясининг Чеченистон Республикасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Шу билан бирга, тадбир доирасида икки томон туроператорлари ўртасида B2B учрашувлар ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов топшириғи билан ўтказилаётган бу тадбирлар чеченистонликларда катта қизиқиш уйғотди.
Грозний шаҳрида ўтган Ўзбекистоннинг зиёрат туризм тақдимот маросимини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Ўткир Саидов очиб берди ҳамда йиғилганларга сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳаси ривожига қаратилаётган юксак эътибор ва ислоҳотлар ҳақида сўзлади ва барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорлади.
Шундан сўнг Чеченистон Республикаси Ҳукумат раиси ўринбосари Джанбулат Умаров икки мамлакат раҳбарлари олиб бораётган оқилона сиёсат ва мамлакатлараро дўстона алоқаларни эътироф этди.
“Улкан фахр билан сизларга Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Аҳмадович Кадировнинг саломини ва илиқ тилакларини етказишдан мамнунман. Биз сизлар билан буюк Ислом цивилизацияси издошлари ҳисобланамиз. Жаҳон тарихига назар ташласак, айнан ўзбек халқи ўзининг олиму алломалари, меъморлари, мутафаккирлари ва шоирлари, табиблари билан буюк ислом цивилизациясига асос солганлардан бири бўлган. Сизни қардош халққа дўстлик ва ҳамкорлик мақсадида йўллаган Президентингизга катта раҳмат”, - деди у.
Бундан ташқари, тадбирда Чеченистон Республикаси Туризм вазири Муслим Байтазиев ҳам сўзга чиқди:
“Ўзбек халқи билан узоқ тарих бизни боғлаши бизни жуда қувонтиради. Яқин йиллардагина туризмни ривожлантира бошлаган республика сифатида Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш биз учун жуда муҳим”.
Шунингдек, вазир Ўзбекистон ва Чеченистон туроператорлари B2B форматида учрашувлар доирасида янги туристик йўналишлар ва турмаҳсулотлар ишлаб чиқиш, ўзаро манфаатлик ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга келишиб олишганини қўшимча қилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитами томонидан ўтказилган зиёрат туризм тақдимоти ҳамда таниқли ҳаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ томонидан намойиш этилган маҳорат дарси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.
Бундан ташқари, Грозний марказида чеченистонликлар учун ўзбек халқининг гастрономик бойлиги ҳисобланган палов тайёрланиб, ўзбекона дастурхон ёзилди. Тадбир йиғилганларда катта таассурот қолдирди ва улар бу каби тарғибот тадбирларини тизимли равишда ўтказиш истагини билдиришди.
Қайд этиш лозимки, Чеченистон Республикасига ташриф буюрган делегация таркибидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Халқаро ислом академияси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакиллари ўрин олди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Чеченистондаги зиёрат туризм тарғибот тадбирларини ўтказишда яқиндан ёрдам берган Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси ҳамда Ростов-Дондаги Бош консуллигига миннатдорчилик билдиради.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
مع الامام البخاري بعد وفاته :
قال الامام الذهبي في / سير أعلام النبلاء ج12/ص469 :
قال أبو علي الغساني أخبرنا أبو الفتح نصر بن الحسن السكتي السمرقندي قدم علينا بلنسية عام أربعين وستين وأربع مئة قال قحط المطر عندنا بسمرقند في بعض الأعوام فاستسقى الناس مرارا فلم يسقوا فأتى رجل صالح معروف بالصلاح إلى قاضي سمرقند فقال له إني رأيت رأيا أعرضه عليك قال وما هو قال أرى أن تخرج ويخرج الناس معك إلى قبر الإمام محمد بن إسماعيل البخاري وقبره بخرتنك ونستسقي عنده فعسى الله أن يسقينا قال فقال القاضي نعم ما رأيت فخرج القاضي والناس معه واستسقى القاضي بالناس وبكى الناس عند القبر وتشفعوا بصاحبه فأرسل الله تعالى السماء بماء عظيم غزير أقام الناس من أجله بخرتنك سبعة أيام أو نحوها لا يستطيع أحد الوصول إلى سمرقند من كثرة المطر وغزارته وبين خرتنك وسمرقند نحو ثلاثة أميال.
Абу Али Ғассоний айтади: Абу Фатҳ Наср ибн Ҳасан Сакатий ас-Самарқандий 464 йили Валенсиядан бизнинг ҳузуримизга келди. Бир неча йиллардан бери Самарқандда қурғоқчилик ҳукм сурарди. Одамлар қайта-қайта истисқо қилиб Аллоҳга дуо-илтижо этсалар ҳам, ёмғир ёғмас эди.
Шунда тақводорлиги билан танилган бир солиҳ киши Самарқанд қозисининг олдига бориб, унга: "Менда бир фикр (таклиф) бор", деди.
"Қандай фикр экан?" деди қози.
Солиҳ: "Сиз бошчилигингизда Хартангдаги Имом Муҳаммад Исмоил ал-Бухорийнинг қабрига одамлар билан бориб, унинг қабри ёнида Аллоҳга илтижо қилиб дуо қиламиз, шоядки Аллоҳ бизга ёмғир ёғдирса", деди.
"Ажойиб фикр", деди қози.
Қози бошчилигидаги одамлар тўпланиб қабр соҳиби Бухорийни ўртага қўйиб Аллоҳга йиғлаб илтижо қилдилар. Ва ниҳоят Аллоҳ таоло серсув бўлган ёмғирни юборди. Бир ҳафта давомида тинимсиз ёмғир ёғди. Одамлар ёмғир тинишини кутиб бир ҳафта Хартангда қолиб кетишади.
Имом Заҳабий (Сияри аълом ан-нубала. Ж.12. Б.469.)
Даврон НУРМУҲАММАД