Тарихдан яхши маълум, Набий алайҳиссаломнинг сафдошлари кофир ва мушрикларга қаҳри қаттиқ, мўмин-мусулмонларга нисбатан эса раҳмдил бўлишган.
Ҳадиси шарифда: “Бир-бирларингизга меҳрибон бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсиз”, дейилди (Имом Ҳоким ривояти). Шунда саҳобалар: “Бизларнинг ҳар биримиз фарзандларимизга меҳрибонмиз”, дейишди. Шунда Набий алайҳиссалом: “Бу раҳмат эмас. Ҳақиқий раҳмат киши ўзига раво кўрган нарсасини биродарига ва фарзандларига илинишидир”, дедилар.
Нўъмон ибн Башир розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда эса: “Мўминларнинг барчаси бир киши кабидир. Унинг бир аъзоси оғриса, танасининг барча аъзоси иситмалайди ва бедор бўлади”, дейилган (Имом Муслим ривояти).
“Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб руку ва сажда қилаётган ҳолларида кўрарсиз”. Яъни, бу Аллоҳдан жаннатни сўраб, раҳматидан умидвор бўлишидир. “Руку ва сажда қилаётган ҳоллари...”нинг эса икки хил маъноси бор. Биринчиси, уларнинг намозни доимий тарзда жамоат билан ўқиши мунтазам равишда руку ва сажда қилишига ишора этилмоқда. Иккинчиси, Раббисидан қўрқиши ҳамда мўминларга тавозели бўлишдир.
Баъзи муфассирлар “Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб...”дан мурод яшаш учун зарур нарсаларни сўраш эканини айтишади.
“Уларнинг юзларида сажда асоратидан (қолган) белгилари бордир”. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ва бошқалар оятдан мурод юзларида гуноҳлари боис қўрқув ва намознинг белгилари бор, дейдилар.
“Уларнинг юзларида...” оятидан мурод қиёмат куни таҳорат ва сажда белгилари борлиги учун шундай дейилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «“Мен қиёмат куни умматимни бошқа умматлар орасида танийман”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Қандай қилиб танийсиз?” дейишди. Набий алайҳиссалом: “Сажда белгилари туфайли қиёмат куни умматимнинг (пешонаси) порлаб туради. Лекин бу ҳолат ҳеч бир умматда учрамайди”, дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти).
“Мана шу (сифатлар) уларнинг Тавротдаги мисолларидир.
Давоми бор...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги делегация Истанбулда бўлиб ўтган Фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Қатар, Афғонистон, Болгария, Сомали, Мавритания, Яман, Фаластин, Сурия, Ироқ, БАА, Қозоғистон, Россия, Индонезия, АҚШ, Ўзбекистон ва бошқа кўплаб давлатлардан фатво марказлари вакиллари қатнашди.
Учрашувда Диёнат ишлари бошқармаси раиси Сафи Арпагуш, Сомали вақфлар вазири, Мавритания таълим ва ислом ишлари вазири, Яман вақфлар ва иршод вазири, Фаластин олий шаръий қозиси, Сурия бош муфтийси ҳамда бошқа диний уламолар нутқ сўзлади.
Тадбир фатво кенгашларининг уммат бирлигини мустаҳкамлашдаги ролига бағишланди. Фатволарни жамоавий ишлаб чиқиш, айни бир диний масала бўйича зид талқинлар тарқалишининг олдини олиш ва ёшларни қизиқтирган эътиқод масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Оила институти муаммолари, фатво кенгашларининг зўравонлик ва терроризмга муносабати, миграция билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза алмашилди.
Шайх Нуриддин Холиқназар араб тилида Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, бу борадаги асосий йўналишлар ва режалар ҳақида маъруза қилди.
Муфтийнинг таъкидлашича, таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда уммат ҳамжиҳатлиги тинчлик ва тараққиётнинг муҳим омилидир. Фатво кенгашлари замонавий муаммоларга шариат мезонлари ва мўътадиллик тамойили асосида ечим топиши лозим. Интернет орқали тарқатилаётган асоссиз фатволарнинг олдини олиш зарур.
Шу билан бирга, Миср Фатво уйининг “Имом Қарофий” мукофотига сазовор бўлган Ўзбекистон Фатво марказининг фаолияти ва тажрибаси ҳақида ҳам алоҳида маълумот берилди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг фатво ҳайъатлари томонидан тасдиқланган фатволар учун ягона рақамли платформа ташкил этиш, интернетда фатво эълон қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш, малакали фақиҳларни тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш юзасидан илгари сурган таклифлари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.
Ўзбекистон ва Туркия диний идоралари вакиллари ўртасида ўтказилган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар зиёрат туризми, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик ҳамда бошқа шериклик йўналишлари бўйича келишувга эришди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати