Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Декабр, 2025   |   10 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:05
Қуёш
07:29
Пешин
12:17
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:16
Bismillah
01 Декабр, 2025, 10 Жумадул сони, 1447

«Ўзсаноатқурилишбанк» тадбиркорларни исломий молиялаштиришга кўмаклашади

26.02.2021   1860   1 min.
«Ўзсаноатқурилишбанк» тадбиркорларни исломий молиялаштиришга кўмаклашади

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида 25 млн АҚШ долларга тенг молиялаштириш линияси тўғрисида битим имзолади.
Унга кўра, ХСРИК «Ўзсаноатқурилишбанк»га кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришнинг ислом усулларидан фойдаланган ҳолда молиялаштиришга кўмаклашади.

Томонлар банк мутахассисларининг янги ноанъанавий банк маҳсулот ва хизматлари ҳақидаги хабардорлиги ва амалий билимларини ошириш мақсадида соҳа мутахассислари учун молиялаштиришнинг ислом усуллари (жумладан, Мурабаха - истеъмол кредити) бўйича ўқув-амалий дастурларни биргаликда ташкил этишга келишиб олди.

Ушбу битимнинг имзоланиши банкда шариат тамойиллари асосида янги молиявий хизмат турларини жорий этиш ва ИТБ гуруҳининг қўшимча молиявий ресурсларини жалб қилиш учун имконият яратади.

Шунингдек, шу йил июнь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг йиллик мажлиси арафасида бошқа банклар ва молиявий ташкилотлар ҳамда ислом молиялаштириш усуллари билан шуғулланувчи инвестицион фондлар учун ҳам ижобий белги ҳисобланади.

Бу «Ўзсаноатқурилишбанк»га ХСРИК ажратилган учинчи молиялаштириш линиясидир. Бундан аввал корпорация томонидан 2009-2012 йилларда умумий қиймати 18 млн АҚШ долларилик иккита молиялаштириш кредит линияси ажратилган эди.

Маълумот учун: Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) - Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи аъзоларидан биридир. Корпорациянинг мақсади - иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш ҳамда инвестицияларни тақдим этиш орқали аъзо-мамлакатларда хусусий секторни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат. Корпорация КЎБни тасис этиш, кенгайтириш ва модернизациялашга кўмаклашиш мақсадида ҳукуматлар ва хусусий ташкилотларга консултатив хизматлар кўрсатади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Соч олдирганда бажариладиган суннатлар

28.11.2025   6683   1 min.
Соч олдирганда бажариладиган суннатлар

1. Соч олдиришда қиблага қараб ўтириш.

2. Сочни бошнинг ўнг томонидан бошлаб олиш ва такбир (Аллоҳу акбар деб) айтиш.

3. Олинган сочни кўмиш.

4. Сочнинг бир қисмини олдириб, қолган қисмини қолдирмаслик.

5. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир боланинг сочининг баъзисини қирилиб, баъзисини қолдирилганини кўрдилар. У зот алайҳиссалом бундан қайтариб: “Ҳаммасини қиринглар ёки ҳаммасини қолдиринглар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).