Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Ноябр, 2025   |   27 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:52
Қуёш
07:15
Пешин
12:13
Аср
15:20
Шом
17:05
Хуфтон
18:21
Bismillah
18 Ноябр, 2025, 27 Жумадул аввал, 1447

Ким ёстиқ, суянчиқдан узоқ бўлса, етакчилик унга яқинлашади

24.02.2021   2139   1 min.
Ким ёстиқ, суянчиқдан узоқ бўлса, етакчилик унга яқинлашади

– Ким оёқ узатиб ётаверишни лозим тутса, муроду мақсадидан маҳрум бўлади.
– Ким уйқуни кўпайтирса, атрофидагилар ундан ўзиб кетади.
– Ким амални тарк қилса, орзу-умидлар ҳам уни тарк қилади.
Чўққига кўтарилишнинг асоси ўриндан туришдадир.
Аллоҳ Қуръони каримда:
"Эй ўраниб ётувчи! Кечани (ибодатда) тик туриб ўтказ!"
(Муззаммил сураси, 1-2-оятлар).

"Эй бурканиб ётган! Тур ва огоҳлантир!"
(Муддассир сураси, 1-2-оятлар), деб айтган.

Икки оятда ҳам "Ўрнингдан тур", демоқда.
Умр қисқадир, оқибатни ўйлаб, аниқ бир режа тузинг. Бир гуруҳ жаннатга ва яна бир гуруҳ дўзахга равона бўлувчидир.

 

Манба

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Видеолар

КИТОБ – МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ

17.11.2025   2523   1 min.

Маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан-бир йўли – бу китоб мутолааси. Инсон камолоти манбаи ҳам китобдир.  Дарҳақиқат, бу маънавий сарчашма кишиларнинг дунёқарашини бойитади, нутқини ўстириб, хотирасини мустаҳкамлайди. Ана шундай асарлардан бири Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари тасниф этган «ЭЙ БАНДАЛАРИМ... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китобидир.

Шу йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан ташкиллаштирилган «ЭЙ БАНДАЛАРИМ... Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти жуда кўтаринки руҳда ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати