Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Муҳаммад Бахий ийшан” масжиди рўйхатдан ўтказилиб, бу тўғридаги гувоҳнома жоме ходимларига топширилди.
Янги масжид мамлакатимизнинг шимолий ҳудуди, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар, “Жеке терек” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.
Масжид номи қорақалпоқ элининг атоқли уламоси, марҳум Муҳаммад Бахий ийшон ҳазратлари номига қўйилди.
Маълумот учун, ушбу масжид очилиши билан Мамлакатимиздаги масжидлар сони 2080 та, Қорақалпоғистон Республикасида эса 52 тага етди.
Аллоҳ таоло ушбу масжидни “Жеке терек” овул фуқаролар йиғини аҳли ва халқимизга муборак қилсин. Унинг фаолиятини йўлга қўйишга ҳисса қўшганлардан Ўзи рози бўлсин!




Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар диний соҳа ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича «Муфтий соврини – 2025» мусобақаси бўлиб ўтгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар берган эдик.
Бугун, Қорақалпоғистон Республикасидаги марказий «Имом Эшон Муҳаммад» жоме масжидида ушбу мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Е.Қутибоев, Вазирлар Кенгаши котибият мудири Ж.Юсупов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов, «Муҳаммад ибн Аҳмад ал Беруний» мадрасаси директори Ж.Абдираззақов, қозият, мадраса ходимлари ва имом-хатиблар иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Е.Қутибаев, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов мусобақа иштирокчиларини ғалаба билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти томонидан ғолибларга эсдалик совғалар берилди.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти.