Фарғона вилоятида информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг олимпиадага чиққан барча ўқувчилари республика босқичига йўл олди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.
Одинахон Йўлдошева – Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65- сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси.
Ўқитувчининг 9-11-синфлардан олиб чиққан 9 нафар ўқувчисининг барчаси вилоят фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди.
«Бундай натижага эришишида унинг ўқувчилари билан биргаликда тиним билмай шуғулланиши ва ўз касбига сидқидилдан ёндашиши сабаб. Бу ютуқ Одинахон Йўлдошеванинг бошқа ҳамкасбларига ҳам намуна бўлишига ишонамиз», – дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бугундан бошлаб Умра дастури бўйича “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг рейслари орқали Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Жидда–Тошкент йўналишида репатриация рейслари ташкил этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Авиакомпания маълумотларига кўра, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмасига биноан, мамлакатимиздаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача Ўзбекистон зиёратчиларини Умра дастури бўйича Саудия Арабистонига олиб боришни тўхтатиб туриш вазифаси юклатилди. Бу чеклов, шу жумладан, “Uzbekistan Airways”нинг Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишидаги рейсларига ҳам тааллуқлидир.
"Dunyo" AA