Муоза Адавийя Басрийя раҳимаҳаллоҳ ўзи эмизган фарзандларига ҳаром ейишдан четланишни буюрган эди. Абу Абдурраҳмон Сулламий айтади: «Умму Асвадни ҳам Муоза Адавийя эмизган эди. Умму Асвад айтади: «Муоза Адавийя менга: «Ҳаром еб, сутимни расво қилма. Мен сени эмизаётганимда имкон борича ҳалол ейишга ҳаракат қилганман. Сен ҳам фақат ҳалол е, шояд Хожангнинг хизматига, Унинг қазосига рози бўлишга муваффақ бўлсанг».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва миллий спорт турларини кенг тарғиб қилиш мақсадида миллий кураш мусобақаларига старт берилди.
Дастлаб, Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида мусобақанинг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур беллашувлар натижасида энг кучли полвонлар сараланиб, вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритади.
Бу каби тадбирлар нафақат соҳа ходимларининг жисмоний чиниқишига, балки ёшлар ўртасида миллий қадриятларимизга бўлган қизиқишнинг ортишига ҳам хизмат қилади.
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати