Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июл, 2025   |   29 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:34
Қуёш
05:11
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:52
Хуфтон
21:21
Bismillah
24 Июл, 2025, 29 Муҳаррам, 1447

Бир савол сўрасам: Магазиндаги нарса харидорнинг қўлида бузилиб қолса, ким жавобгар бўлади?

09.01.2021   2043   1 min.
Бир савол сўрасам: Магазиндаги нарса харидорнинг қўлида бузилиб қолса, ким жавобгар бўлади?

— Дўкондан бирор нарсани қўлга олиб кўраётганда тушиб кетиб, синса ёки бузилса, шариатда бунинг жавоби қандай?

Агар харидор бирор нарсани сотиб олишга келишмасдан олдин бепарволик, эҳтиётсизлик қилиб, бирор нарсани синдириб қўйса ёки очиб кўришда қўполлик қилиб, бузиб қўйса, тўлайди. Бунинг номини фиқҳда “тааддий” дейилади. Агар эҳтиёткорлик билан ушласа, кўрса, очиб кўришда қўполлик қилмаса, шунда ҳам синса ёки бузилса, тўламайди.

Агар сотувчи нархни айтгандан сўнг олувчи рози бўлса, кейин харидор қўлига олиб кўраётган вақтда тушиб кетиб, синса ёки бирор нуқсон етса бундай ҳолатда харидор тўлайди.

Шунингдек, харидор сотиб олмоқчи бўлиб, нархини келишмасидан олдин кўришга ижозат сўраб, қўлига олди ёки сотувчи нархни айтди-ю, лекин харидор рози бўлгани йўқ. Харидор кўраётган вақтида унинг бепарволигисиз ёки қўполлигисиз у нарса тушиб кетса ёки бузилиб қолса, харидор тўламайди. Чунки бу вақтда у нарса унинг қўлида омонат бўлади. Омонатлар тааддийсиз (бепарволик, эҳтиётсизлик, нотўғри истеъмол қилиш, тажовуз) тўлатилмайди.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар

“Субҳаналлоҳ” нима дегани?

21.07.2025   6839   1 min.
“Субҳаналлоҳ” нима дегани?

حدثنا أبو جعفر محمد بن علي الوراق نا عبيد الله بن محمد أبو محمد القرشي التيمي نا عبد الرحمن بن حماد نا حفص بن سليمان أنا طلحة بن يحيى بن طلحة عن أبيه عن طلحة بن عبيد الله قال: سألت رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم عن تفسير سبحان الله قال: فقال: هو تنزيه الله عن كل سوء.

 

Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламдан “Субҳаналлоҳ”нинг тафсири ҳақида сўрадим. У зот алайҳиссалом: “У Аллоҳ таолони ҳар қандай нопокликдан поклашдир”, дедилар”.

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД