Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июл, 2025   |   22 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:25
Қуёш
05:05
Пешин
12:34
Аср
17:39
Шом
19:58
Хуфтон
21:30
Bismillah
17 Июл, 2025, 22 Муҳаррам, 1447

Бир савол сўрасам: Эрим тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади. Эримнинг топган пули ҳаром-ми?

03.01.2021   1992   1 min.
Бир савол сўрасам: Эрим тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади. Эримнинг топган пули ҳаром-ми?

— Хўжайиним дўконларга тамаки маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади. Сигарет ҳам ароқ каби ҳаром деб эшитганман. Хўжайинимга: “Бу ишни қилманг, ҳаром бўлиши мумкин”, десам у киши: “Бундай эмас, сигарет ҳаром эмаслиги ҳақида фатволар чиққан”, дейди. Оиламга ҳаром луқма келишидан, уни болаларимга едиришдан қўрқаман, шуни ўйлаб хавотирдаман. Мен шу вазиятда нима қилишим керак?

— Эрингиз нотўғри айтибди. Ароқнинг ҳаромлиги қадимдан Қуръон ва Суннатда собитдир. Тамакининг ҳаромлиги охирги пайтда уламоларнинг фатвоси орқали бўлган. Иккисининг орасидаги фарқ шунда. Шунингдек, инсоннинг танаси, ақли ва иш қобилиятига зарар қиладиган нарсалар ҳам ман қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Бақара” сурасида: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг”, деб буюрган. Тамаки каби зарарли нарсалар шу тарафдан ҳам жоиз бўлмайди. Эрингиз бошқа иш топсин.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар

ЖМЛ Бош котиби Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбарини қабул қилди

15.07.2025   3500   1 min.
ЖМЛ Бош котиби Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбарини қабул қилди

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи ахборот агентлиги SPA, шунингдек “Al-Jazirah”, “Al-Madina”, “Youm7” каби қатор нашрлари ёзишича, Жаҳон мусулмонлари лигаси Бош котиби, Мусулмон уламолари уюшмаси раиси шайх Муҳаммад бин Абдулкарим Ал-Иса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари доктор Фирдавс Абдухолиқов билан учрашган. Маккаи Мукаррамада, мазкур халқаро тузилма идорасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ислом цивилизациясининг тарғиботи, хусусан нотўғри тушунча ва салбий ҳодисаларга қарши туришдаги аҳамияти таъкидланган. 
 

Ф.Абдухолиқов мамлакатимиз номидан ЖМЛнинг ислом оламидаги саъй-ҳаракати, халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини эътироф этди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳида ўтказилган Халқаро исломофобияга қарши кураш кунига бағишланган биринчи халқаро тадбирда Бош котиб мусулмон халқлари вакили сифатида қилган маърузасини юқори баҳолади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

ЖМЛ Бош котиби Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбарини қабул қилди