Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хурсанд қилган бирор иш содир бўлса, Аллоҳга шукрона ўлароқ сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Шукр саждаси ҳам тиловат саждасига ўхшаш бўлади. Сажда қилиб, Аллоҳ таолога ҳамду сано айтилади. Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар “Бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир”, деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни Яманга юборадилар, у ердан туриб Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Яманликларни Исломни қабул қилганлари ҳақида мактуб юборади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мактубни ўқигач Аллоҳга шукур қилиб саждага йиқиладилар (Имом Бухорий ривояти).
Бу каби неъмат етганида ёки мусибат ариганида шукур қилиш жоиз. Аммо ҳар намоздан кейин қўшимча битта сажда қилиб қўйиш шариатимизда йўқ. Бу бидъатдир. Уламолар: “Омма халқ намозни қўшимчаларидан деб тушуниб олмаслари учун уни тарк қилиш лозим” деганлар.
Даврон НУРМУҲАММАД
Бугун, 15 сентябрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши ва халқаро анжуманнинг нуфузли иштирокчиларини қабул қилди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Озарбайжон етакчисига Давлатимиз Раҳбарининг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдилар.
Учрашувда қардош давлат Раҳбари нутқ сўзлаб, халқаро анжуманларнинг аҳамиятига тўхталди. Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилгани алоҳида эътироф этилди.
Туркий давлатлар етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида илм-фан, таълим, маданий-гуманитар ҳамда диний-маърифий жабҳаларда ҳамкорлик жадал суръатларда ривожланаётгани таъкидланди. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар Диний идоралар раҳбарларининг муштарак мақсадлар йўлида бирлашиши, халқларимиз ўртасидаги қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталикни асраш ҳамда замоннинг долзарб масалалари бўйича муштарак фатво ва баёнотлар қабул қилишда муҳим пойдевор бўлаётгани қайд этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати