Олимлар Ўрта аср Шарқ мусулмон мамлакатларини, том маънода илм-фан ўчоғи ва дунё тамаддун бешиги сифатида эътироф этиши барчамизга маълум. Тадқиқотчилар мусулмон уламоларнинг серқирра ижодкор ва қомусий олим бўлиб етишиш сирлари ҳақида кўплаб изланишлар олиб борган.
Эми Милтон, Даунинг коллежи катта илмий тадқиқотчиси (Кембриж). Милтоннинг сўзларига кўра мусулмон олами илм-фан уйғониш даври олимларининг ўзаро чамбарчас боғлиқлик жиҳатлари бўлган. Деярли барчалари ўхшаш одатлар ва принциплар асосида фаолият юритган.
Жумладан, мусулмон олимларининг барчалари асосий илҳом ва мотивацияни Қуръони каримдан олишган. Улар учун Қуръон йўл кўрсатувчи вазифасини бажарган. Шунинг билан бирга Қуръон мусулмон олимлар учун илмий нуқтаи назардан, забт этилмаган чўққи, кашф этилмаган ихтиро, ўрганилмаган олам учун эшикларни очиб берувчи калит вазифасини ҳам бажарган.
Энг қизиқиғи, мусулмон олимларининг барчаларида, кунлик ҳаёт тарзи ҳам жуда ўхшаш бўлган. Деярли барчалари йил давомида узликсиз ёки қисқа танафусили рўза тутиб юришган. Шу сабаб уларнинг мия фаолияти асосий кучни организм эҳтиёжларига эмас балки ижодий, илмий ишларга сарфлаган.
Бугунги замонавий илм-фан ҳам танага ортиқча озуқа кириши ҳамда ошқозон, ичак ва бошқа ҳазмда иштирок этувчи аъзоларнинг (жигар, буйрак, ўт ва бошқалар) узлуксиз фаолияти бутун тана, бош мияни кун давомида фақатгина овқат ҳазм қилишга машғул этиб қўйишини исботлаган.
Бу ҳодисани мусулмон уламолар бунданг минг йиллар аввал англаб етишганлар. Улар йилда бир бор 30 кун рамазон рўзасини тутгач ундан келадиган фойдани бошқа ойларда ҳам олишга ҳаракат қилишган.
Инсон танаси шундай мураккаб механизмки, унга керакли меёрий минимал озуқа берилса у ўзини қайта тиклаш хусусиятини кучайтиради. Натижада бутун жисм бор кучини ҳазм органларига ишлатмасдан жисмоний дам олади. Бу вақтда эса руҳ сокинлашиб, мия ортиқча босим ва стрессларсиз фаолият юритади. Шу орқали олимлар миянинг кўплаб имкониятларидан фойдаланади.
Мусулмон олимлар рўза тутганда ҳам шунчаки оч юрмаган, бакли ўзларини 3 омилга асосан иҳоталаган. Булар:
Мазкур одатдан бугунги кун олимлари ҳам фойдаланиб келмоқда.
Мазкур хулосаларни бугунги кун фан олимлари узоқ тадқиқотлардан сўнг билдиришган.
Аммо, рўзанинг фойдаларини бизга бир ярим минг йил аввал нозил бўлган Қуръони каримда Аллоҳ таолошундай таъкидлаб ўтган:
“Эй иймон келтирганлар, олдинги ўтганлар каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шунда тақводор бўлурсизлар. У саноқли кунлардир, сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бошқа кунлари саноқни тўлдирсин. Қодир бўлмаган кишилар зиммасида бир мискин таомича фидя бордир. Ким ихтиёри билан яхшилик қилса, ўзига фойдадир. Агар билсангизлар, рўза тутишингиз ўзларингиз учун яхшидир. Рамазон ойида инсонларга ҳидоят бўлган ҳамда ҳидоят ва фурқоннинг очиқ башорати бўлиб Қуръон туширилган. Ким бу ойга етса. рўза тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бошқа кунлари сонини тўлдирсин. Аллоҳ сизларга осонликни истайди, қийинчиликни хоҳламайди. Шунинг учун саноқни мукаммал қилинглар ва ҳидоят қилгани учун Аллоҳни улуғланглар, шоядки шукр қилсангизлар” (Бақара сураси 183-185-оятлар).
“Агар билсангизлар, рўза тутишингиз ўзларингиз учун яхшидир”!
Саидаброр Умаров тайёрлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Илм пайғамбарлар мероси, бойлик эса подшоҳлар ва бойларнинг меросидир.
Илм ўз эгасини сақлайди, мол-дунёни эса эгаси қўриқлайди.
Илм қанча сарфланса шунча кўпаяди, пул эса сарфлангани сари камаяди (инфоқ, эҳсон, садақадан ташқари).
Мол-дунё солиҳда ҳам, фожирда ҳам бўлиши мумкин, аммо (фойдали) илмга фақат мўмин эга бўлади.
Илм ўз эгасига қабрда ҳам ҳамроҳ бўлади, бойлик эса инсон вафот этганидан кейин уни тарк этади (қилган садақаларидан ташқари).
Илм ҳокимдир, у бойликни бошқаради. Мол-дунё эса бошқарилади.
Бойлик эгаси бир кечада қашшоқ ё камбағал бўлиб қолиши мумкин, аммо илм соҳибида бундай қўрқув йўқ.
Олимга подшоҳлар муҳтож бўладилар, мол-дунё эгаси эса фақир ва мискинларга керак.
Бойлик инсонни дунё муҳаббатига етаклайди, илм эса Аллоҳ таолога ибодат қилишга бошлайди.
Бойлик ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин. Ўғрилар қанча бойларнинг мол-дунёсини хонавайрон қилишди. Илм эса инсон вафот этганидан кейин соҳибига ҳаёт бериб туради.
Илмнинг саодати доимий, бойликники вақтинчадир.
Олимнинг қадр-қиммати илми ила, аммо бойнинг қадри мол-дунёси билан ўлчанади.
Бой одам бойлиги билан инсонларни дунёга, олим эса ўз илми билан охиратга чорлайди.
Даврон НУРМУҲАММАД