Оли Имрон Имроннинг оиласи дегани. Имрон – Марямнинг отаси (Исо алайҳиссаломнинг бобоси). Бу сурада Имрон, унинг оиласи ҳақидаги қисса зикр этилган. Шунинг учун сура “Оли Имрон” деб номланган.
Мазкур сурада Бадр, Уҳуд жанглари, Исо алайҳиссалом қиссаси, Аллоҳга ширк келтиришнинг энг катта гуноҳлиги, шариат аҳкомлари баён қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон ўқинглар. Чунки у қиёмат куни ўз аҳлига шафоатчи бўлади. Икки ёритувчи нур – Бақара билан Оли Имрон сурасини ўқинглар. Иккиси қиёмат куни икки булут ёки икки соябон ёки бир гуруҳ саф-саф қушлар шаклида келиб соҳиблари ҳожатини чиқаради. Бақара сурасини ўқинглар. Уни олиш (ўқиш, ёд олиш, амал қилиш) барака, тарк этиш ҳасратдир. Унга сеҳргарлар қодир бўла олмайди”, деганлар (Имом Муслим, Имом Доримий, Имом Аҳмад, Имом Ҳоким, Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Уламолар айтишича, мана шу икки сурадан ҳосил бўлган ажр-савоб қиёмат куни булут шаклида келиб бандага соябон бўлади.
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтиргандим. У зот: “Бақара ва Оли Имрон сураларини ўрганинглар. Чунки иккиси ёритувчи нурдир. Улар қиёмат куни сояли булут ёки саф-саф қуш бўлиб келиб эгаларини соясига олади”, дедилар”.
Язид ибн Асвад айтадилар: “Ким кундузи Бақара ва Оли Имрон сурасини ўқиса, кеч киргунча нифоқдан саломат бўлади. Ким уларни кечаси ўқиса, тонг отгунча нифоқдан сақланади”.
Каъб ибн Моликдан ривоят қилинади: “Ким Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқиса, иккиси қиёмат куни келиб: “Парвардигоро, бу (банда) учун (азоб-уқубатга) йўл йўқ!” дейди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, Аллоҳ ва фаришталари кун ботгунича унга салавот айтадилар”, деганлар (Имом Табароний ривояти).
Тошкент ислом институти қошида фаолият юритаётган “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 67-давра тингловчилари билан ўқув олди суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда курс бўлими бошлиғи Аҳмадхон қори Рашидов ҳамда бўлим ходимлари Нурилло Сайдуллаев ва Имрон Холмирзаев иштирок этди. Суҳбат давомида курснинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва ўқув жараёнини ташкил этиш масалалари бўйича атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, тингловчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларга зарур тавсиялар берилди.
Маълумот учун:
- Қабул: ҳар шанба куни, соат 09:00–17:00;
- Тўлов: 3 ойлик курс учун 1 648 000 сўм;
- Рўйхатдан ўтган тингловчилар навбат асосида ўқишга қабул қилинади.
Манзил:
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.
https://goo.gl/maps/Ng8xP1yVfJwJvB3e7
Боғланиш учун:
71-227-23-47
Аллоҳ таоло барчамизга Қуръони каримни тўғри ва чиройли ўқишни, унинг ҳикматларидан баҳраманд бўлишни насиб этсин!
Oliymahad.uz