Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 24 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
----
? РАМАЗОН – РАҲМАТ, МАҒФИРАТ ВА ДЎЗАХДАН ОМОН БЎЛИШ ОЙИ
? ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
⚡️ ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ
1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш учун.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга ва (Унинг) Расулига итоат этингиз!” (Анфол сураси, 20-оят). Бу маънодаги оят Қуръони каримда такрор-такрор келган.
2. Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлиш учун.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон сураси, 31-оят).
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Бандаларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг аломати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашишдир”.
3. Фарз амалларда йўл қўйилган камчиликларнинг ўрнини тўлдириш учун.
4. Бидъат, залолатга берилиб кетишдан сақланиш учун.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизнинг ичингизда икки нарсани қолдирдим. Агар уларни маҳкам тутсангиз, ҳеч адашмайсиз. Булар – Аллоҳнинг китоби ва Менинг суннатимдир”, деганлар (Имом Молик ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашимизга ва унда бардавом бўлишимизга тавфиқ ато этсин!
Даврон НУРМУҲАММАД