1-чи мақолани давоми
Масжидун Набавийни кенгайтириш ва таъмирлаш ишлари:
Усмоний халифалардан бўлган султон Маҳмуд ИИ милодий 1813 – йилда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужралари устига қўрғошиндан янги қубба қурдирди ва уни яшил рангга бўятди.
Ҳижрий 1277 – йилда (милодий 1861) масжид қурилиши ўз ниҳоясига етди. Масжидга умимий 1293 м2 майдон қўшилди. Масжиднинг умумий майдони 10303 м2 га етди. Эшиклар сони 5 тага, миноралар сони 5 тага етказилди. Ҳижрий 1326 – йилда Масжидун Набавий тўлиқ электирлаштирилди. Бу ислом оламидаги биринчи тўлиқ электирлаштирилган иншоот бўлди.
Шайхонтоҳур тумани “Эшон
Бобохон” жоме масжиди имом
ноиби Абдулаҳадов Абдулмўмин
[1] Sulton Abdulmajid I ibn Sulton Mahmud II. Hijriy 1238 – yil (milodiy 1823 – yil) tug’ilgan. Hijriy 1255 – yilda (milodiy 1839 – yil) sulton bo’lgan. Hijriy 1277 – yilda (milodiy 1861 – yil) vafot etgan.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мадинаи мунаввара шаҳридаги «Zamzam Pullman» меҳмонхонасида бўлиб турган зиёратчилар билан суҳбатлашдилар. Юртдошларимиздан соғликлари, кайфиятлари, ибодатларини қандай адо этаётганлари, меҳмонхонадаги шароитлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини сўрадилар.
Бўлажак ҳожилар зиёрат ва ибодатларни бекаму кўст адо этишлари учун кўрсатилаётган хизматлардан ниҳоятда мамнунлигини билдиришди. Айниқса, меҳмонхона Ҳарами шарифга жуда яқинлиги ёши улуғ кишилар учун ҳам қулай бўлаётгани, беш маҳал намозни Масжиди Набавийда адо этишнинг шукуҳи ҳақида сўзладилар. Малакали имом-хатиблардан ташкил топган элликбошилар, ишчи гуруҳи, шифокорлар туну-кун шай туришганини алоҳида эътироф этишди.
Муқаддас заминда тоат-ибодатларини хотиржам бажараётган зиёратчилар яқинлари, оила аъзолари қаторида тез-тез эл-юртимиз, давлатимиз раҳбари ва бошқа мутасаддилар ҳақларига дуолар қилиб, офият ва фаровонлигимиз бардавомлигини Аллоҳдан сўрашмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати