Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Март, 2026   |   11 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:48
Қуёш
06:08
Пешин
12:32
Аср
16:55
Шом
18:51
Хуфтон
20:04
Bismillah
31 Март, 2026, 11 Шаввол, 1447

Рамазон ойи сабабидан...

31.05.2019   42788   1 min.
Рамазон ойи сабабидан...

Рамазон ойининг фазилатлари бисёр. Шулардан учтасини келтирсак: 

  1. Рамазон ойи хатоларга каффорот бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш вақт намоз, бу жумъа кейинги жумъагача, бу Рамазон кейинги Рамазонгача – агар катта гуноҳлардан четда бўлинган бўлса – ўрталаридаги нарса (хато)ларга каффорот бўладилар” дедилар”. Имом Муслим ривояти. 

  1. Рамазон ойи гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойининг рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади” дедилар”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон ойи кирганда, ундан гуноҳлари кечирилмасдан чиққан кишининг бурни ерга ишқалсин” дедилар”. Имом Аҳмад, Термизий, Бухорий, Ибн Ҳиббон ривоят қилишган. 

  1. Рамазон ойи банданинг Жаннатга киришига сабабдир.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Эй Расулуллоҳ, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон (рўзасини) тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром десам ва буларга ҳеч нарсани зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?” деб сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳа” дедилар. Имом Муслим ривояти.

Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечирсин ва жаннатига меҳмон қилсин, омин!

 

Интернет маълумотларидан Нозимжон Иминжонов таржимаси

Рамазон-2019
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Сурхондарёлик полвон имомлар гиламга тушди!

31.03.2026   1151   1 min.
Сурхондарёлик полвон имомлар гиламга тушди!

Юртимизда миллий спорт турларини ардоқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан "Муфтий кубоги" мусобақасига старт берилган эди.


Шу йил 28 март куни Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Расулжон домла Абдуллаев бошчилигида вилоятдаги масжид имом-хатиблари ва ноиблари ўртасида миллий кураш бўйича саралаш босқичлари ўтказилди.


Беллашувлар кутилганидан ҳам қизғин ва шиддатли кечди. Дин хизматида бўлган уламоларимиз бу гал майдонда ўзларининг жисмоний маҳоратларини намойиш этдилар.


Тадбир якунида вилоят бош имоми воҳамизнинг алп ўғлонлари ҳақига хайрли дуолар қилиб, уларнинг келгуси босқичларда ҳам қўллари баланд бўлишини тиладилар. 

Сурхондарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Сурхондарёлик полвон имомлар гиламга тушди! Сурхондарёлик полвон имомлар гиламга тушди! Сурхондарёлик полвон имомлар гиламга тушди! Сурхондарёлик полвон имомлар гиламга тушди!
Ўзбекистон янгиликлари