Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Июн, 2025   |   10 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:07
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:56
Хуфтон
21:33
Bismillah
06 Июн, 2025, 10 Зулҳижжа, 1446

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассалламга саловат айтиш фазилати

17.10.2018   16515   1 min.
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассалламга саловат айтиш фазилати

Абдуллоҳ ибн Амр розианллоҳу анҳу: “Ким Набий саллолоҳу алайҳи вассалламга битта  саловат айтса, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари унга етмишта саловат айтишади”, дедилар. (Аҳмад ривоят қилган).

Набий саллолоҳу алайҳи вассалламга саловат айтиш фазилати ва савобли амалдир. У зотга саловат айтиш ҳақида Аллоҳ Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй мўминлар (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтингиз! (Азҳоб сураси 56-оят).

Анас ибн Малик розианллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам: “Ким менга битта саловат айтади, Аллоҳ унинг ўнта гуноғи ўчирилади ва у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар.

Ибн Масъуд розианллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам: “Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқинроғи, уларнинг менга кўп саловат айтганларидир”, дедилар. (Термизий ривояти).

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассалламга саловат айтиш қалбни мунаввар қиладиган, дуолар ижобат бўлиб, амал дафтарига кўплаб савоблар битилишига сабаб бўладиган гўзал ибодатдир. Аллоҳ барчамизни Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассалламга кўп саловат айтишга қодир қилсин. Амин.

 

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Ойбек Маърупов

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди

02.06.2025   16390   2 min.
Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди

Бугун, 1 июнь куни Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Жидда шаҳрида ташкил этилган 49-ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси вазирлар, муфтийлар, уламолар ва ҳаж хизматига алоқадор турли соҳалар етакчилари билан бирга иштирок этди. 
 

Мамлакатимиз делегацияси таркибида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, “Ҳаж” ва “Умра” бўйича атташе Шуҳрат Амоний ва бир қатор соҳа мутасаддилари қатнашди.  


Қуръони карим тиловати билан бошланган анжуманни мамлакат Ҳаж ва умра ишлари вазири кириш сўзи билан очиб, мартабали меҳмонларни Маккаи мукаррамага ташрифлари ва нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлаб, ҳаж мавсумини юқори даражада ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган янги лойиҳалар тўғрисида сўзлади. 


Халқаро анжуман доирасида ҳаж ибодатини енгиллаштириш, зиёратчиларга қулай шароит яратиш, жорий ҳаж мавсуми ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келаётгани, ҳожилар саломатликларига эътибор қилишлари, Арафот ҳудудидаги Раҳмат тоғига чиқишдан сақланишлари, шунингдек, ҳаж хизматидаги ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди. 


Халқаро анжуманда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг зиёратчиларга хизмат кўрсатиш соҳасида амалга ошираётган кўламли ишлари ҳақида сўз юритилди. Мусулмонларга хизмат қилиш учун Икки Муқаддас Масжиддаги энг муҳим лойиҳа ва катта ўзгаришлар тақдимот қилинди. Шунингдек, ҳаж амалини адо этишда қонуний рухсатномаларга ва амалдаги қоидаларга риоя қилиш алоҳида таъкидлаб ўтилди. 


Маълумот ўрнида, ушбу симпозиум 1970 йилдан буён ҳар йили ўтказилади. Бу йилги анжуманда 50 дан ортиқ давлатдан 500 дан зиёд олим ва мутафаккирлар мавзу юзасидан муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.  


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро ҳаж симпозиумида қатнашди