Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Декабр, 2025   |   10 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:49
Пешин
12:31
Аср
15:22
Шом
17:07
Хуфтон
18:26
Bismillah
30 Декабр, 2025, 10 Ражаб, 1447

Уч офатдан сақланиш дуоси

02.08.2018   10054   1 min.
Уч офатдан сақланиш дуоси

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

Аллоҳумма инний аъзу бика мин ғалабатит дайни ва ғалабатил ъадувви ва шамататил аъдаи.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Қарзга ботиб, чорасиз қолишдан, душманимнинг ғалабасидан, душманимнинг ҳузурланишидан Сендан паноҳ сўрайман”, деб дуо қилар эдилар.

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қумқўрғонда фаол дин пешволари тақдирланди (фото+)

25.12.2025   9735   1 min.
Қумқўрғонда фаол дин пешволари тақдирланди (фото+)

Бугун Қумқўрғон туманидаги “Шоҳ Машраб” жоме масжидида имом-хатиблар, ноиблар ва отинойилар иштирокида 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Тадбирда Ҳафизулло домла Зайниев сўзга чиқиб, юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар ва соҳа ходимларининг жамиятдаги ўрни, хусусан, имомларнинг шахсий намуна бўлишлари муҳимлигини таъкидлади. Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси Шохруҳмирза Мамадиев эса ҳудуддаги хайрия ишлари ва маънавий тарғибот тадбирларининг самарадорлигига тўхталди.


Йиғилишда отинойилар олдида турган долзарб вазифалар — «маҳаллабай» ишлаш, оилаларни яраштириш ва бидъат-хурофотларга қарши курашиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Тадбир якунида фаол имомлар ва отинойилар туман ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


 

 

Қумқўрғонда фаол дин пешволари тақдирланди (фото+) Қумқўрғонда фаол дин пешволари тақдирланди (фото+) Қумқўрғонда фаол дин пешволари тақдирланди (фото+) Қумқўрғонда фаол дин пешволари тақдирланди (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари