Қуръон мусобақаси ғолиблари Умрага жўнаб кетди
Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари Умра зиёратига ота-оналари ва ҳамроҳлари билан биргаликда бориш имкониятини қўлга киритганлари ҳақида маълум қилган эдик.
Бугун, 6 июнь куни, муқаддас Рамазон ойининг 21-кунида эрта тонгдан Тошкент халқаро аэропортида Умра зиёратига отланган бир гуруҳ ватандошларимизни кузатиш маросими ўтказилди. Ушбу маросим Muslim.uz портали ходимлари томонидан онлайн намойиш этилди ва кўплаб юртдошларимизнинг қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.

ЎМИ Матбуот хизмати
حدثنا العسقلاني أبو يحيى أنا النضر بن شميل أنا شعبة عن سليمان قال: سمعت أبا وائل يحدث عن عبد الله عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: ”من حلف على يمين كاذبا ليقتطع مال أخيه لقي الله يوم القيامة وهو عليه غضبان.“
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Ким биродарининг молини уриб қолиш учун ёлғон қасам ичса, қиёмат куни Аллоҳга У Зот ундан ғазаби чиққан ҳолда йўлиқади”, дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси