Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Октябр, 2025   |   1 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:25
Қуёш
06:44
Пешин
12:12
Аср
15:48
Шом
17:34
Хуфтон
18:47
Bismillah
23 Октябр, 2025, 1 Жумадул аввал, 1447

Кўзи ожиз одам имомга ўтса бўладими?

23.03.2018   11191   1 min.
Кўзи ожиз одам имомга ўтса бўладими?

Кўзи ожиз одам, агар олим бўладиган бўлса, унинг жаноза намози ўқиши ҳам, бошқа намозларни ўқиб бериши ҳам жоиздир. 

Фиқҳ китобларида кўзи ожиз одамнинг мукаммал таҳорат қилиши қийин кечгани сабабли унинг имом бўлмаслиги авло, дейилади. Бироқ ундан кўра бошқа имомликка лойиқ киши топилмаса, унинг имом бўлиши яхшидир. Чунки илмли одам кўзи ожиз бўлса ҳам парҳезкор бўлади, одамларда шубҳа уйғотадиган ишлар қилмайди. 

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинадан сафарга чиққанларида кўзи ожиз бўлса ҳам Абдуллоҳ ибн Умми Мактум (розияллоҳу анҳу)ни ўз ўринларига қўйиб кетар эдилар. У саҳобаларга намоз ўқиб берарди (Имом Абу Довуднинг Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривояти). 

Демак, кўзи ожиз одамнинг намози, агар у имомликка лойиқ ва муносиб бўлса, дурустдир.

 

“Сўраган эдингиз” китоби асосида тайёрланди

ЎМИ Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Ҳаж ва Умра ягона портали" орқали ариза бериш тартиби

23.10.2025   935   1 min.

Талабгор фуқаро 2 хил усулда яъни Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz ва www.haj-umra.gov.uz сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари