Зарчўва – фойдали зиравор. Биз одатда ундан ош тайёрлашда фойдаланамиз. Бироқ Ҳиндистон, Покистонда ва бошқа бир қатор Шарқ мамлакатлари бу зираворни ҳар куни истеъмол қилади, деб хабар беради ЎзА.
Зарчўва қон айланиш тизимини яхшилаш, қандли диабет, бўғим оғриғи, ошқозон-ичак, шамоллаш каби касалликларни даволашда жуда фойдали. Чунки зарчўванинг илдизи бу кучли оксидант, куркумин деб аталувчи сариқ рангли пигмент, шунингдек, кальций, темир, йод, фосфор, кальций, С ва В группасига кирувчи витаминлар, эфир мойи ва бошқа моддаларга бой.
Калифорния университети олимлари хулосасига кўра, зарчўва қўшилган таомни ҳар куни истеъмол қилиш соғлом инсонда хотирани яхшилаш ва ақлий заифлик аломатлари билан курашишга ёрдам берар экан. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.
Бу зираворининг фойдали хусусиятларини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказилди. Унда 50 дан 90 ёшгача бўлган 40 нафар иштирокчида бу жараён ўрганилди. Паришонхотирлик ва хотиранинг ёмонлашганидан шикоят қилган иштирокчилар ўн саккиз ой мобайнида дори ўрнида плацебо ёки 90 миллиграмм куркуминни (зарчўва илдизидан олинадиган модда) кунига икки маҳалдан қабул қилган.
Текширув ва диққатни аниқлаштирувчи тест натижаларига кўра, уларнинг эътибор жамлаши 28 фоизга яхшиланган. Хушбўй зиравор улар кайфиятига ижобий таъсир этган. Аммо бунда зираворнинг нохуш асорати ҳам аниқланди. Куркумин моддасини қабул қилган тўрт киши қориндаги оғриқ ва кўнгил айнишидан шикоят қилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Савол: Мускат ёнғоғини даво учун истеъмол қилиш мумкинми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Соҳа мутахассислари мускат ёнғоғи таркибида инсонни маст қилувчи модда бор эканини таъкидлайдилар. Шу туфайли фуқаҳолар мазкур мевани маст бўлиш мақсадида истеъмол қилишни ҳаром санайдилар. Аммо даво мақсадида маст қилмайдиган даражада оз миқдорда истеъмол қилиш ёки таомга қўшишни жоиз, дейишган. Валлоҳу аълам
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.