Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Декабр, 2025   |   8 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:48
Пешин
12:30
Аср
15:20
Шом
17:05
Хуфтон
18:24
Bismillah
28 Декабр, 2025, 8 Ражаб, 1447

Мўминларнинг оналари

29.11.2017   9662   2 min.
Мўминларнинг оналари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари бўлишдек улуғ шарафга эга бўлган оналаримиз ислом дини ривожи ва равнақи учун катта ҳисса қўшганлар. Биргина Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан 2210 та ҳадис ривоят қилганлар. Ушбу ҳадисларда ибодат, муомалот, хусусан, аёлларга тегишли кўплаб фиқҳий масалалар баён қилинган.

Аллоҳ таоло томонидан оналаримиз ҳақида ояти карима ҳам нозил қилинган. Аҳзоб сурасининг 32-34 оятларида шундай дейди:

Эй, Пайғамбар аёллари! Агар тақводор бўлсангиз, (ўзга) аёлларнинг бирортаси каби эмасдирсиз. Бас, сизлар (номаҳрам эркакларга) майин сўз қилмангиз, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса (сиздан) тама қилиб қолур. Яхши (тўғри) сўзни сўзлангиз! Ўз уйларингизда қарор топингиз, (кўчага чиққанингизда) илгариги жоҳилият (даври) ясанишидек ясанмангиз! Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этингиз! Эй, (Пайғамбарнинг) хонадон аҳли! Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни обдон поклашни истайди, холос.

Ислом тарихига назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камтарона ҳаёт кечиришни ихтиёр этганларини кўрамиз. Бу имкон йўқлиги ёки ноиложликдан эмас, фақирона кун кўришни афзал билганларидан эди. Агар хоҳласалар бутун дунё зийнатлари оёқлари остида муҳайё қилинарди, лекин буни ихтиёр этмадилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бир ёстиққа бош қўйган оналаримиз ҳам қандай қийинчилик, машаққат бўлмасин, сабр қилдилар, бу билан барча муслима аёлларга ўрнак бўлдилар. Улар ер юзидаги энг улуғ зот билан бирга оила қуриб яшаётганларини жуда яхши билар эдилар. Уларнинг уйида энг улуғ калом - Қуръон оятлари тушиб турар эди. Оналаримиз нафақат мол-дунёга, айшу ишратга берилмасликда, балки, масъулиятни сезишда ҳам, охиратни бу дунёдан устун қўйишда ҳам бошқалардан фарқ қилишлари лозим эди. Шундай бўлди ҳам. Жамики солиҳа аёлларга намуна ва ибрат бўлиб қолдилар.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Ойбек МАЪРУПОВ.

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди

23.12.2025   6768   1 min.
Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди

Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилдилар.

Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Саудия Арабистони алоқалари тарихий даврга қадам қўйгани, айниқса, мана шундай илиқ муносабатлар натижасида олий даражадаги мулоқотлар, ташрифлар, келишувлар амалга оширилгани, кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шериклик кенгайгани, шунингдек, қўшма корхоналар сони ортгани ва икки давлат ўртасидаги авиақатновлар кўпайгани таъкидланди.

Айниқса, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани, хусусан, ҳаж ва умра тадбирлари намунали тарзда ташкил этилаётгани, кенг кўламли хайрия тадбирлари ва ижтимоий лойиҳалар муваффақиятли йўлга қўйилгани, халқаро анжуман ва кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани каби жиҳатларга урғу қаратилди.

Томонлар ҳаж-умра, зиёрат туризми, илмий-тадқиқот, тажриба алмашиш ва диний-маърифий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди Саудия Арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди
Ўзбекистон янгиликлари