Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Январ, 2026   |   3 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:43
Пешин
12:40
Аср
15:45
Шом
17:31
Хуфтон
18:47
Bismillah
22 Январ, 2026, 3 Шаъбон, 1447

Мўминларнинг оналари

29.11.2017   10001   2 min.
Мўминларнинг оналари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари бўлишдек улуғ шарафга эга бўлган оналаримиз ислом дини ривожи ва равнақи учун катта ҳисса қўшганлар. Биргина Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан 2210 та ҳадис ривоят қилганлар. Ушбу ҳадисларда ибодат, муомалот, хусусан, аёлларга тегишли кўплаб фиқҳий масалалар баён қилинган.

Аллоҳ таоло томонидан оналаримиз ҳақида ояти карима ҳам нозил қилинган. Аҳзоб сурасининг 32-34 оятларида шундай дейди:

Эй, Пайғамбар аёллари! Агар тақводор бўлсангиз, (ўзга) аёлларнинг бирортаси каби эмасдирсиз. Бас, сизлар (номаҳрам эркакларга) майин сўз қилмангиз, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса (сиздан) тама қилиб қолур. Яхши (тўғри) сўзни сўзлангиз! Ўз уйларингизда қарор топингиз, (кўчага чиққанингизда) илгариги жоҳилият (даври) ясанишидек ясанмангиз! Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этингиз! Эй, (Пайғамбарнинг) хонадон аҳли! Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни обдон поклашни истайди, холос.

Ислом тарихига назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камтарона ҳаёт кечиришни ихтиёр этганларини кўрамиз. Бу имкон йўқлиги ёки ноиложликдан эмас, фақирона кун кўришни афзал билганларидан эди. Агар хоҳласалар бутун дунё зийнатлари оёқлари остида муҳайё қилинарди, лекин буни ихтиёр этмадилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бир ёстиққа бош қўйган оналаримиз ҳам қандай қийинчилик, машаққат бўлмасин, сабр қилдилар, бу билан барча муслима аёлларга ўрнак бўлдилар. Улар ер юзидаги энг улуғ зот билан бирга оила қуриб яшаётганларини жуда яхши билар эдилар. Уларнинг уйида энг улуғ калом - Қуръон оятлари тушиб турар эди. Оналаримиз нафақат мол-дунёга, айшу ишратга берилмасликда, балки, масъулиятни сезишда ҳам, охиратни бу дунёдан устун қўйишда ҳам бошқалардан фарқ қилишлари лозим эди. Шундай бўлди ҳам. Жамики солиҳа аёлларга намуна ва ибрат бўлиб қолдилар.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Ойбек МАЪРУПОВ.

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарёда диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақалари бошланди

20.01.2026   2927   1 min.
Қашқадарёда диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақалари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Мазкур мусобақалар қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади: волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка.

Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва самарали ўтказиш мақсадида бугун, 19 январь куни Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида, шунингдек Чироқчи ва Ғузор туманларида тегишли мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда мусобақаларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, иштирокчиларни жалб этиш, спорт иншоотларининг тайёргарлиги ҳамда хавфсизлик чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ушбу спорт тадбирларида ҳудудларда фаолият юритаётган диний соҳа вакиллари иштирок этиб, ўз маҳоратларини намоён этадилар. Мусобақалар соғлом рақобат муҳитини яратиш, жамоавийлик ва бирдамликни кучайтиришга хизмат қилади. Барча иштирокчиларга омад тилаймиз ҳамда мусобақалар юқори савияда ўтишига ишонч билдирамиз.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Қашқадарёда диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақалари бошланди Қашқадарёда диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақалари бошланди Қашқадарёда диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақалари бошланди Қашқадарёда диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақалари бошланди Қашқадарёда диний соҳа вакиллари ўртасида спорт мусобақалари бошланди
Янгиликлар