Бўлим мудири |
Исломиддин Зуҳриддинов |
Қабул вақтлари |
Душанбадан Жумагача, 09-00 дан 17-00 гача |
Телефон рақами |
+99871 150-64-17 |
Электрон почта |
|
Бўлим фаолиятидан лавҳа |
Идора, бўлимлар, масжидлар, зиёратгоҳлар ва бошқа тизимдаги муассасаларда раҳбарият кўрсатмаси асосида назорат-тафтиш ўтказади; режа асосида вилоятларга хизмат сафарига чиқиб, масжидларнинг молиявий фаолиятини ўрганади; йил давомида ҳар чоракда шаҳар ва вилоят бош имом-хатибларининг молиявий ишлари бўйича ёрдамчилари (муҳтасиб) билан мажлис ўтказади; белгиланган тўловларни ўз вақтида тўламаган ёки тўлай олмаган масжидларнинг аҳволини ўрганади; вакиллик ва вилоятлар масжидлари ходимларининг ойлик маоши, даромад солиғи, коммунал тўловлар ва турли мажбурий тўловларни ўз вақтида тўланиб боришини таъминлайди; идора тасарруфидаги ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини назорат қилади; Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро марказлари ва вакилликларнинг йиллик ҳаражатлар сметасини тайёрлашда уларга яқиндан ёрдам беради ҳамда уларнинг молиявий фаолиятини назорат қилади; ҳар чоракда идора тасарруфидаги барча масжидларнинг молиявий ҳисоботларини қабул қилади; идорадан моддий ёрдам сўраб мурожаат этган масжид ва билим юртлар молиявий аҳволини ўрганиб чиқиб, идора раҳбариятига тақдим этади; масжид ва зиёратгоҳлар томонидан амалга оширилган хайрия ишларининг маълумотини олиб боради; Бўлимда Ойбек Хушвақов – Муҳтасиблик бўлими бош мутахассиси; Бахтиёр Абдуллаев – Муҳтасиблик бўлими етакчи мутахассиси лавозимларида фаолият олиб боришади. |
Кеча, 6 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида “Йилнинг энг яхши ислом тарихи ўқитувчиси” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, вилоят бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, ҳайъат аъзолари, таълим муассасалари раҳбарлари, педагог-ўқитувчилар иштирок этди.
Мусобақа давомида иштирокчилар 4 та шарт бўйича баҳс олиб борди. Уларнинг чиқишини малакали ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.
Якуний натижаларга кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди:
1-ўрин: “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Муҳаммадяҳёхон Маҳмудов 1-даражали диплом, “Ҳаж” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан мукофотланди.
2-ўрин: Тошкент ислом институти ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов, 2-даражали диплом, “Умра” сафари йўлланмаси ва смарт телевизор билан тақдирланди.
3-ўрин: Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Санжар Бердиевга 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич тақдим этилди.
Танловнинг қолган 10 нафар иштирокчисига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Айтиш жоизки, ушбу танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати