
Покистон. Ифторлик вақти киргунга қадар Қуръон тиловати билан машғул.

Ҳиндистон. Рўзадорлар учун яҳна ичимлик.

Судан. Ифторликка тайёргарлик.

Хитой. Ифторлик дуоси.
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
Бугун, 22 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мамлакатимиз диний-маърифий ҳаётидаги муҳим воқеа – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг илк магистрантларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтади.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли уламолар, имом-хатиблар, устоз-талабалар ва ОАВ ходимлари иштирок этади.
Эътиборлиси, Тошкент ислом институти тарихида илк бор 2024 йилда ташкил этилган магистратура босқичини иқтидорли талабалар муваффақиятли тамомлади.
Маросим "Ҳазрати Имом" жоме масжиди ёнидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси биносининг катта мажлислар залида бўлиб ўтади.
Тадбир тафсилотлари ва битирувчиларга кутилмаган хушхабарларни саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати