2023 йил 18 май куни Россиянинг Қозон шаҳрида “Россия-Ислом дунёси: Қозон форуми-19” халқаро иқтисодий форумини бўлиб ўтади.
Ўн тўртинчи бор ўтказилаётган форумда Яқин Шарқ ва Ўзбекистондан келган ишбилармонлар Россия ва ислом мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилишади ва 140 дан ортиқ ишчи сессиялар ўтказилиши кутилмоқда.
Бу йилги форум халқаро ҳамкорлик, барқарор ривожланиш, саноат, исломий молия, ҳалол саноат, технология, инновациялар, сармоя, ёшлар, тадбиркорлик ва дипломатия, шунингдек, логистика, аёллар муаммолари, таълим, кичик ва ўрта бизнес, тиббиёт ва спортга оид мавзуларга қаратилган.
Халқаро форум ҳақида Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов шундай деди: “Татаристон тажрибасидан келиб чиқиб, биз ислом бизнеси билан ўзаро ҳамкорликнинг амалий механизмларини мустаҳкамлашга интиламиз. Бу борада ислом иқтисодиёти, хусусан, озиқ-овқат саноати, ҳалол туризм ва ҳалол тиббиётни ривожлантириш учун катта истиқболлар очилмоқда”.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бугун, 2 сентябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, юртдошларимизнинг мурожаат ва таклифларини атрофлича тинглади.
Очиқ ва самимий руҳда кечган қабул жараёнида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келган фуқароларнинг диний таълим муассасаларига ўқишга кириш, Умра зиёрати тартиби ҳамда масжидлар фаолиятига доир мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Учрашув давомида билдирилган масалалар юзасидан фуқароларга шаръий ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, баъзи муҳим масалалар бўйича тегишли масъул ходимларга мурожаатларни қисқа фурсатларда қонуний ҳамда ижобий ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлашга қаратилган бу каби фуқаролар қабуллари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг ҳудудий вакилликлари ҳамда юртимиздаги барча жоме масжидларида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати