Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Январ, 2026   |   23 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:48
Пешин
12:36
Аср
15:34
Шом
17:19
Хуфтон
18:37
Bismillah
12 Январ, 2026, 23 Ражаб, 1447

Ибратли дунё

10.02.2017   12276   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар олдига янги вазифалар қўйилди

06.01.2026   10230   1 min.
Имом-хатиблар олдига янги вазифалар қўйилди

5 январь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳхон домла Саматов бошчилигида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда “Ҳаж–2025” зиёратчиларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Наманган туманидаги “Сайид Жалолиддин” жоме масжидида йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавий тарғиботчи бўлиб фаолият юритаётган ҳожилар билан Наманган туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.


Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида:

  • “Ҳаж–2025” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш,

  • имом-хатибларнинг масжидни бошқариш фаолиятини ўрганиш ва амалий кўмак бериш,

  • пешин намози олдидан долзарб мавзуларда намунавий маърузалар ўқиш
    белгилаб олинди.


Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллалардаги айрим хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли ҳол-аҳволи билан танишди, ёшларнинг таълим-тарбияси, мавжуд муаммолари ўрганилди ҳамда намунавий оилаларда кексалардан дуои хайрлар олинди.


Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган мазкур ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Имом-хатиблар олдига янги вазифалар қўйилди Имом-хатиблар олдига янги вазифалар қўйилди Имом-хатиблар олдига янги вазифалар қўйилди Имом-хатиблар олдига янги вазифалар қўйилди
Ўзбекистон янгиликлари