Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Январ, 2026   |   26 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:47
Пешин
12:37
Аср
15:37
Шом
17:22
Хуфтон
18:40
Bismillah
15 Январ, 2026, 26 Ражаб, 1447

Ибратли дунё

10.02.2017   12322   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди

12.01.2026   3718   1 min.
Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди

2026 йил 10 январь куни Андижон шаҳридаги “Шахидтепа” жоме масжидида вилоят ҳокими ўринбосари Р. Арзиев ва Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида сайёр семинар йиғилиши бўлиб ўтди.


Семинарда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда ҳожилар иштирок этиб, имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Даставвал иштирокчилар ўзларига бириктирилган хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот қилди ҳамда маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатди. Шунингдек, бириктирилган масжидларда пешин намози адо этилиб, жамоатга маърифий суҳбатлар ўтказилди.


Йиғилиш якунида Андижон шаҳри масжидларининг фаолияти таҳлил қилиниб, имом-хатиблар иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Вакиллик матбуот хизмати

Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари