Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июл, 2025   |   1 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:36
Қуёш
05:13
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:50
Хуфтон
21:19
Bismillah
26 Июл, 2025, 1 Сафар, 1447

Мазмунли ташриф – хайрли суҳбат омили (Фотолавҳа)

20.01.2017   728   1 min.
Мазмунли ташриф – хайрли суҳбат омили (Фотолавҳа)

Жорий йилнинг 20 январ куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Авайхон” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ташриф буюрди.

Жума мавъизасида – энг катта офатларидан ҳисобланган икки иллат – ғийбат ва бўҳтон, инсоннинг бахтли ёки бахтсиз бўлишида тилнинг аҳамияти беқиёс экани, шариатимизда тилни сақлашга ҳамда унга алоқадор бир қанча одобларга риоя қилишга буюрилгани ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Жума намози сўнгида, намозхонлар Иброҳим домла бошчилигида она-Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини, халқимиз фаровонлигини сўраб эзгу дуолар қилишди.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Масжидлар бўлими

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар

Жума куни салавотни кўпайтиринг!

06.12.2024   24612   1 min.
Жума куни салавотни кўпайтиринг!

Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:

- Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди. Мен ундан сўрадим:
- Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?

Отанг деди:

- Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
- Нима сабабдан?
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!

Жума куни салавотни кўпайтиринг!

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.