Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида 1438 ҳижрий йил умра мавсумида хорижлик зиёратчилар учун 1500 дан ортиқ меҳмонхоналар тайёрлаб қўйилди. Саудия Арабистони ҳукумати вакилларини таъкидлашича, бу йилги “кичик ҳаж” ибодатини адо этиш учун 15 000 000 га яқин зиёратчилар ташрифи кутилмоқда. Ўтган йилги мавсумга солиштирганда бу йилги умра зиёратчилар сони 3 000 000 га ошганини кўриш мумкин.
Жорий Умра мавсумининг дастлабки кунларида мавжуд меҳмонхоналарнинг 85 фоизи банд қилиб қўйилди. Айниқса, Масжиди Ҳарам атрофидаги меҳмонхоналарга ҳар йилгидек талаб кўп.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида ҳаж ва умра мавсумлари ҳижрий йил ҳисобида олиб борилади. Бу йилги умра мавсуми 2016 йил ноябрь ойидан 2017 йил июль ойи бошларигача давом этади.
Мақсуд КАРИМОВ тайёрлади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا عبد الكريم بن الهيثم نا أبو اليمان أخبرني شعيب نا عبد الله بن أبي حسين حدثني نوفل بن مساحق عن سعيد بن زيد عن النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم أنه قال: إن هذه الرحم شجنة من الرحمن فمن قطعها حرم الله عليه الجنة.
Саид ибн Зайддан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Албатта, бу раҳм Раҳмондан ўзакдошдир. Ким уни узса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади”, дедилар.
Изоҳ: Ислом гўзал ахлоқ дини бўлиб, ор-номусни сўз ёки амал билан поймол қилишдан сақлашни буюрган. Шулардан бири қариндошлик ришталари бўлиб, уни узмасликни буюрган. Чунки силаи раҳмни узиш одамлар ўртасида адоват ва нафрат келтириб чиқаради.
“Раҳм Раҳмондан ўзакдошдир” деган жумлани “Раҳм” Аллоҳ таолонинг “Раҳмон” исмидан олингандир”, деб тушуниш мумкин.
Баъзи муҳаддислар ўзакдош борасида, “Раҳм” сўзининг ҳарфлари Аллоҳнинг “Раҳмон” исмида мавжуд. Томирлар бир-бирига кириб кетгани каби чамбарчасдир.
Раҳм Аллоҳ таолонинг раҳмати нишонасидир, деганлар. Ким силаи раҳмдан юз ўгириб, риштани узса ва яхшилик билан қўшилмаса, Аллоҳ таоло унга жаннатга киришни ҳаром қилар экан.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси