Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июл, 2025   |   1 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:36
Қуёш
05:13
Пешин
12:35
Аср
17:36
Шом
19:50
Хуфтон
21:19
Bismillah
26 Июл, 2025, 1 Сафар, 1447

Свердловск муфтийси: “Биз керакли сабоқ ва малака ўргандик”

30.11.2016   661   1 min.
Свердловск муфтийси: “Биз керакли сабоқ ва малака ўргандик”

2016 йил 29 ноябрь куни Россиянинг Екатеренбург шаҳридаги муфтиётда Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияси иштирокида ўзаро мулоқот бўлди. Унда Свердловск вилояти муфтийси Абдул-Қуддус Ашарин, Урал тоғ-кон университети диншунослик  кафедраси мудири Старостин Алексей ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, делагация раҳбари Иброҳим Иномов сўзга чиқиб, Свердловск вилояти ҳокимлиги ва муфтиётига ташкил этилган самимий учрашув ва суҳбатлар учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти номидан миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида Абдул-Қуддус Ашарин ҳам Ўзбекистон ҳукуматига ва диний идора раҳбариятига ташаккур билдириб, ўз сўзида бундай деди:

– Террорчи гуруҳларга қарши курашда Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш ва амалда татбиқ этиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз улардан керакли сабоқ ва малака ўргандик ва ўрганмоқдамиз. Келгусида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан янада кенг ва самарали ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга умид билдирамиз.

Тадбир сўнгида Свердловск вилояти муфтиёти томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятига шаҳодатномалар тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Масжидлар бўлими

 

Фотолавҳалар
Бошқа мақолалар

Жума куни салавотни кўпайтиринг!

06.12.2024   25486   1 min.
Жума куни салавотни кўпайтиринг!

Муҳаддис Аҳмад Шерозий раҳимаҳуллоҳ вафот қилгач, бир киши унинг ўғлининг олдига келиб деди:

- Тушимда отангни кўрдим. Шероздаги масжид меҳробида турибди. Эгнида чиройли кийимлар, бошида турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож бор эди. Мен ундан сўрадим:
- Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?

Отанг деди:

- Мени Аллоҳ мағфират этди, икром қилиб жаннатига киритди!
- Нима сабабдан?
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим сабабидан!

Жума куни салавотни кўпайтиринг!

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.