Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:42
Пешин
12:24
Аср
15:14
Шом
16:59
Хуфтон
18:18
Bismillah
16 Декабр, 2025, ,
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда

20.08.2024   5081   1 min.
Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда

Шу йил 19 август куни пойтахтимизнинг “Ҳазрати Имом” мажмуасидаги “Тилла Шайх” масжидида диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонининг якуний босқичи бошланди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, мудир ўринбосари Акбар Дўсматов, “Кўкалдош” мадрасаси мудири Маъмуржон Эркаев, "Хадичаи кубро" мадрасаси мудири Марям Абдуллаева ҳамда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари  иштирок этди. 

Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланган маросимда сўзга чиққан нотиқлар юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар қаторида диний таълимга бўлган эътибор катта аҳамият касб этаётгани, бунга янги диний таълим муассасалари очилаётгани, мавжудларининг фаолияти доимий равишда такомиллашиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, абитуриентларга имтиҳон топшириш тартиб-қоидалари тушунтирилди. 

Шундан сўнг абитуриентлар тест синовига тартиб билан киритилиб, имтиҳонлар бошланди. Мазкур жараён адолатли ўтиши учун соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилот вакиллари жалб этилган. 

Маълумот ўрнида мазкур охирги 6-ҳудудда Тошкент шаҳрида имтиҳон топширишни танлаган жами 2 524 нафар абитуриент бир неча кун давомида тест синовларида қатнашади. Уларнинг ота-онаси ва яқинларига имтиҳон жараёнини кузатиш ва кутиб туриш учун махсус шароитлар, яъни соя жойларда катта манитор, стол-стул, сув ва ширинликлар ҳозирланган.   

Аллоҳ таоло имтиҳонларнинг барча абитуриентларга манфаатли бўлишини насиб айласин! 

Баҳриддин Хушбоқов,
Даврон Турсунов
(сурат) 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди

11.12.2025   6060   1 min.
Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди

Тошкент ислом институтининг 1-курс талабаси Билолиддин Иброҳимжонов 30 пора Қуръони каримни бир кунда ёддан ўқиб берди.

Қуръони каримни ўқиш жараёнини "Қуръон илмлари" кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Ҳабибулло қори Олимжонов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.

Ушбу натижани тақдирлаш учун 5 декабр куни тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, проректор Ёқубжон домла Бухорбоев,  кафедра мудирлари Соатмурод домла Примов ва Жаҳонгир қори Неъматов ҳамда институтнинг бошқа устоз ва талабалари иштирок этишди.

Тошкент ислом институти

Матбуот хизмати

Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди Қуръони карим бир кунда ёддан хатм қилинди
Ўзбекистон янгиликлари