Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:00 Анонс
00:53 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср янги муфтийсини қутладилар
01:28 Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади
01:59 Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда
02:33 Диний таълим муассасаларига сўнгги кириш имтиҳонлари ўтказилди
03:10 Диний-маърифий суҳбат йиғилганларда катта таассурот қолдирди
03:37 Маънавият тарғиботчиларига янги қўлланма тақдимот қилинди
04:16 Хушхабар: Шовотдаги “Араб бобо” жоме масжидининг янги биноси очилди
04:52 Улуғ байрам арафасида отинойилар учун маърифий тадбир ўтказилди
05:20 “Йил имоми – 2024” танловининг ҳудудий босқичи ўтказилмоқда
05:48 “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиори остида 2025 йил учун обуна мавсуми бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бугун, 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган тарихий кун. Ушбу қутлуғ санага роппа-роса 35 йил тўлди.
Байроғимиз шунчаки мато эмас, у халқимизнинг озодлиги, тинчлиги ва миллий ғурурини ўзида мужассам этган муқаддас тимсолдир. Ундаги ҳар бир ранг ва белгида теран ҳикмат бор: мовий ранг – куч-қудрат ва барқарорлик, оқ ранг – поклик ва беғуборлик, яшил ранг эса асрий қадриятларимиз, она табиатимиз ва иймон-эътиқодимиз рамзидир.
Қизил чизиқлар томиримиздаги аждодлар қонини, ҳилол — эзгулик, орзу-умидлар ва Ислом динини, ўн икки юлдуз эса мукаммалликни, буюк тарихимиз ва Соҳибқирон бобомизнинг давлат бошқарувидаги ўн икки тамойилини англатади. Бугун ушбу муборак рамзимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносида 193 мустақил давлат қаторида ҳилпираб, жаҳон аҳлига Ўзбекистон деган тинчликсевар, ҳамжиҳат юрт борлигини намоён этмоқда.
Парвардигори олам жонажон Ватанимиз осмонини ҳамиша мусаффо, халқимиз ҳаётини тинч ва фаровон қилсин! Давлатимиз байроғи дунё минбарларида доимо баландларда ҳилпираб турсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати