Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Ноябр, 2026   |   7 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:51
Қуёш
07:08
Пешин
12:13
Аср
15:21
Шом
17:05
Хуфтон
18:21
Bismillah
17 Ноябр, 2026, 7 Жумадул сони, 1448

Агар...

29.08.2024   8784   1 min.
Агар...

Агар турмуш ўртоқни танлашда ихтиёр аёл ниятининг софлиги ва қалбининг поклиги асосида бўлганда эди, Осиё онамиз Фиръавнга турмушга чиқмаган бўлар эди.

Агар яхши аёл танлаш эркакнинг донолиги билан бўлганда эди, Нуҳ ва Лут алайҳимассалом икки хоин аёлга уйланмаган бўларди.

Агар фарзанднинг салоҳияти ёки фасоди отанинг сабабидан бўлганда эди, Озардан Аллоҳнинг халили Иброҳим алайҳиссаломдек зот дунёга келмаган ва улуғ  пайғамбарлардан бири бўлган зот (Нуҳ алайҳиссалом)нинг фарзанди кофирлар билан бирга ғарқ қилинмаган бўлар эди.

Лекин буларнинг бари баъзилар баъзилар ила синаш ва ким яхшироқ сабр қилишини билиш учун жорий бўлгандир...

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жиззахда диний соха ходимлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди

11.11.2026   43943   1 min.
Жиззахда диний соха ходимлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди

9 ноябръ куни Жиззах вилоятида имом-хатиблар, имом-ноиблар ҳамда отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакили, Уломолар кенгаши аъзоси, вилоят бош имом-хатиби Мехмонхон домла Жабборов  ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг дин ва жамоат ишлари бўйича ўринбосари Саҳобиддин Болиев олиб борди.

Хоразм вилоятида бош имом-хатиблар учун ўтказилган семинар тажрибаларини бошқа ҳудудлардаги имом-хатибларга етказилиш жараёни маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда илғор иш услубларини оммалаштиришда катта аҳамият касб этади.

Ушбу семинарлар доирасида асосан қуйидаги йўналишларга эътибор қаратилган бўлиши мумкин:

  • Маърифий ва тарғибот ишларини такомиллаштириш: Аҳоли билан ишлашда, хусусан, ёшлар тарбиясида замонавий ва таъсирчан усуллардан фойдаланиш.
  • Диний ва миллий қадриятларни тарғиб қилиш: Жойлардаги маҳаллаларда ва жамоатчилик ўртасида соғлом муҳитни мустаҳкамлаш.
  • Имом-хатибларнинг касбий маҳоратини ошириш: Диний ходимларнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш, нотиқлик ва жамоатчилик билан мулоқот қилиш кўникмаларини кучайтириш.

Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, мурожаатлар билан ишлашда масъулиятни ошириш ҳамда диний соҳа вакиллари фаолияти самарадорлигини янада юксалтириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари