Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Июл, 2025   |   18 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:20
Қуёш
05:01
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
20:00
Хуфтон
21:33
Bismillah
13 Июл, 2025, 18 Муҳаррам, 1447
Янгиликлар

Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+)

16.09.2024   6670   1 min.
Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+)

Аввалроқ “Умра – 2024” янги мавсуми бошланиб, илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. 
 

Ушбу зиёратчилар 3 кун давомида Мадина шаҳридаги замонавий “Grand Shahba” меҳмонхонасида истиқомат қилиш баробарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифлари, муборак қадамжолар ва Масжидун Набавийда зиёрат ва ибодат билан машғул бўлдилар. 


Шундан сўнг ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Пайғамбар шаҳридаги Зул-Ҳулайфа масжидида умрани ният қилиб, оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олди. 


Муқаддас икки шаҳар орасидаги 460 километрлик масофани замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтган, тилидан “лаббайка” тушмаган ҳожиларимиз Ишчи гуруҳи ва ҳамкор ширкат вакиллари томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди. 


Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди. 


Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз моҳир ошпазлар пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлгандан сўнг гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилдан талбияни қўймаганча Масжидул Ҳарамга йўл олишди ва Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини бажаришга киришдилар. 


Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин! 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+) Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+) Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+) Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+) Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+) Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+) Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+) Маккага етиб келган илк зиёратчилар катта эҳтиром ила кутиб олинди (фото+)
Бошқа мақолалар

Мен қабримга кетаман...

11.07.2025   3905   2 min.
Мен қабримга кетаман...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳмурид ва яқинларига «сафар қилсангиз ва юкингиз сизга бепул олиб кетишингизга рухсат берган миқдордан ортиқ бўлса, албатта, ортиқча юкнинг ҳаққини адо этинг ва кейин сафар қилинг», дея кўрсатма берар эдилар.

Бир куни у киши сафар қилиш учун вокзалга етиб келдилар. Поезд келишига яқин қолган эди. Ҳазрат юкларини олиб, юклар тортиладиган жойга етиб келдилар ва навбатга турдилар. Тасодифан поездда бирга кетадиган кондуктор у ерга келди ва ҳазратни таниб қолди. Дарҳол: «Ҳазрат, сиз бу ерда нега турибсиз?» деб сўради.

Ҳазрат: «Юкимни торттириш учун келганман», дедилар.

Кондуктор: «Сизга юкингизни торттиришга зарурат йўқ. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Мен сиз билан бирга поездда кетаман. Ортиқча юк учун ҳақ тўлашингиз шарт эмас», деди.

Ҳазрат: «Сиз мен билан бирга қаергача борасиз?» деб сўрадилар.

Кондуктор: «Фалон бекатгача бораман», деди.

Ҳазрат: «Кейин у ёғига нима бўлади?» деб сўрадилар. Кондуктор: «У бекатда бошқа кондуктор келади. Мен унга бу ҳазратнинг юклари, деб айтиб қўяман», деди.

Ҳазрат: «У кондуктор мен билан бирга қаергача боради?» деб сўрадилар.

Кондуктор: «У узоққа кетади. Ундан анча олдин сизнинг бекатингиз келади», деди.

Ҳазрат: «Йўқ, мен анча узоққа кетаман, охират тарафга кетаман, қабримга кетаман. Қайси кондуктор мен билан бирга кетади?» дедилар. Кейин: «Охиратда мендан бир давлатга оид поездда юкнинг ҳаққини адо қилмай қилган сафаринг ва ўғирлигинг ҳисобини бер деган талаб бўлса, у ерда қайси кондуктор менга ёрдам бера олади?!» дедилар.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан