Шу муносабат билан 13 октябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов, туман бош имом-хатиби Расулхон Аҳроров ва нуронийлар иштирок этди.
Маросимда сўз олганлар охирги йилларда юртимиз масжидлари обод бўлаётгани, халқимиз ҳамжиҳатлик ва бирдамлик ила Аллоҳнинг байтини обод қилаётгани, масжидлар – ибодат, зикр, маънавият-маърифат маскани эканини таъкидладилар.
Тадбир якунида юртимиз тинчлиги, масжидларимиз обод бўлиши, халқимиз бирдам бўлишини тилаб дуо қилинди.
Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан воҳамиз аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Бугун, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида ҳомийлар жалб этилган ҳолда маҳалла ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюриб, хонадон аҳиллари билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида совға-саломлар ва хайр-эҳсон қутилари тарқатилди.
Бундай хайрли ташаббуслар халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга маънавий далда ва кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака бардавом бўлсин!
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати