Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Апрел, 2026   |   28 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:41
Пешин
12:28
Аср
17:07
Шом
19:09
Хуфтон
20:27
Bismillah
17 Апрел, 2026, 28 Шаввол, 1447
Янгиликлар

Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар

16.10.2024   14618   1 min.
Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар

Хива шаҳрида давом этаётган “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзуидаги халқаро конференцияда Халқаро мусулмон уламолари кенгаши раиси Али Муҳйиддин Қорадоғий, Мусулмон донишмандлари кенгаши ҳузуридаги Тинчлик тадқиқотлар маркази ижрочи директори Самир Будинар, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Ҳиндистон “Дар ал-Ҳуда” Ислом университети проректори Жамолуддин Надави, Булғор ислом академияси доктори Сайфул Асрий, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай Таған ўғли, Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез, Туркия Текирдағ университети профессори Халит Эрен, Франция миллий илмий тадқиқотлар маркази лойиҳа директори Карим Ифрак сўзга чиқиб, анжуман мавзуси бўйича маъруза қилдилар.

 Жумладан, қатнашчилар юртимиздан буюк аллома ва уламолар етишиб чиққани, уларнинг илмий меросини ўрганиш бугунги кунда нақадар муҳим эканлиги, шунинг билан бирга, уларда Исломнинг асл инсонпарварлик моҳияти очиб берилгани, энг улуғ неъматлардан бўлган тинчлик ва омонликни асраб-авайлаш борасида долзарблигини йўқотмайдиган чақириқлар акс этганини таъкидладилар.
Ҳозирги пайтда исломофобия, айрим давлатлар ўртасида турли мажоролар давом этаётгани, глобаллашувнинг салбий жиҳатлари авж олаётгани қайд этилиб, бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун динимиз таълимотларини чуқур ўрганиш, ёшлар ўртасида илмни тарғиб қилиш лозимлиги қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, иштирокчилар мавзу доирасида бир қатор эзгу ташаббусларни илгари сурдилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллаб, анжуман декларациясини қабул қилдилар. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этди. 

 

Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар Нуфузли анжуман иштирокчилари Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, декларация қабул қилдилар
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жисмоний машқларнинг қироли

16.04.2026   5695   1 min.
Жисмоний машқларнинг қироли

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Югуриш жисмоний машқларнинг қироли бўлиб, энг қадимий спорт турларидан бири ҳисобланади.

Манбаларда келтирилишича, саҳобалар ўзаро югуриш мусобақасини ўтказишар ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламбуни кузатиб турардилар. Ҳадиси шарифларда Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳу чопағон бўлганлари ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбиядан Мадинага қайтаётганларида саҳобалар югуришда ўзаро мусобақалашишганда барчадан ўзиб кетганлари ривоят қилинган.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мавлолари Заквон тез югириши билан машҳур бўлган. У киши Макка билан Мадина ўртасидаги – тақрибан 500 километр – йўлни бир кеча кундузда босиб ўтган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳатто ўзлари ҳам аҳллари билан югуришда мусобақалашганлар. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан (югуришиб) мусобақалашган эдилар. Мен у зотдан ўзиб кетдим. Бироз вақтдан кейин гўштим ортганди, яъни, семириб қолгандим яна мусобақалашдик. У зот мендан ўзиб кетдилар. Шунда у зот: “Буниси униси билан тенг”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

Мазкур ҳадис мусулмон киши ўз аҳллари билан ўзаро мусобақалашиши, маҳрам эркак ва аёллар номаҳрамлар кўзи тушмайдиган жойда жисмоний машқларни бажариши жоизлигига далилдир. Шунингдек, бу каби мусобақалар кишининг виқори, обрўси, фазилатига ҳеч қандай таъсир этмайди. Ҳамда мусобақалашувчиларнинг ўрталаридаги ёшнинг тафовути ўзаро беллашувга монелик қилмайди. Зеро, ҳадиси шарифда келтирилганидек, ўша пайтда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлари элликдан ўтган, Оиша розияллоҳу анҳо эса ёш қиз бўлганлар.

Ҳар бир оилада айниқса, ёшлар ўртасида бу каби мусобақаларни ташкил этиш оилавий муҳитнинг мустаҳкамланиши ва жамиятда соғлом авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эга.


Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғлининг
"Исломда саломатлик" китобидан олинди

Мақолалар